Сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Бизнинг Телеграм-каналимизга обуна бўлинг
Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2024/2025-ўқув йилида нодавлат умумтаълим ташкилотларида таҳсил олаётган ўқувчилар сони 112 минг 93 нафарга етди. Бу эса 2018/2019-ўқув йилига нисбатан 8,1 баробарга ёки 98 минг 324 нафарга кўп дегани.
Йиллар кесимида нодавлат мактабларда ўқувчилар сони:
➖ 2018/2019 – 13 769 нафар;
➖ 2019/2020 – 21 042 нафар;
➖ 2020/2021 – 26 970 нафар;
➖ 2021/2022 – 30 553 нафар;
➖ 2022/2023 – 45 927 нафар;
➖ 2023/2024 – 64 010 нафар;
➖ 2024/2025 – 112 093 нафар.