Ҳозирги вақтда дунёнинг энг бой кутубхона фондлари миллионлаб китобларга эга, лекин маълумот қидирилиши қулайлиги билан интернет ва электрон ўқиш тизимлари уларга катта рақиб саналади. Аммо билимлар черкови муҳити ҳалигача сақланиб келган баъзи кутубхоналар ҳали ҳам бор. Бу кутубхоналар заллари билан ҳамиша баҳра олиб қараб турса бўлади.
Биз сизлар учун ўз меъморчилиги ва ҳажмлари билан барчани лол қолдирадиган, дунёнинг энг гўзал 5 кутубхонасини тўпладик.
Адмонт аббатлиги кутубхонаси, Австрия.

Адмонт аббатлиги кутубхонаси дунёдаги катталиги бўйича иккинчи черков кутубхонаси ҳисобланади. У Энс дарёси қирғоғидаги Алп қирғоғида жойлашган. Кутубхонада 70000 та қўлёзма ва 200000 та китоб йиғилган, улар ичида ўрта аср қўлёзмалари, 1500 йилгача чоп этилган инкунабулалар, ва кам учрайдиган қўлёзмалар. 13 метрли шифтлар Бартоломео Алтомонтенинг инсоният ўз-ўзини ривожлантириш босқичлари акс эттирилган фрескалари билан ёзиб чиқилган.
Штутгарддаги шаҳар кутубхонаси, Германия

Кунда 24 соатлик кутубхона яқинда, яъни 2011 йилнинг ноябрида очилди. Тўққиз қаватли бинонинг интерьер ва экстерери минимал услубда қилинган. Бу ерда ҳаммаси тўлиқ автоматлаштирилган. Мижозлик чиптаси ўрнига бармоқ изи, компьютер эса ўзи китобларни ажратади ва керакли жавонларга жойлаштиради. Кутубхона залида энг янги ускуна бу графотека бўлди. Хоҳлаган инсон ўзига вақтинчаликка расм олиши мумкин. Маҳаллий музейлардан бири кутубхонага Пикассо асарларидан бирини вақтинчалик берган эди.
Дублиндаги Тринити-коллеж кутубхонаси, Ирландия

Иншоотнинг асосий хонаси узун хона ҳисобланиб, унинг узунлиги 65 метрни ташкил этади. У Тринити-коллежни битирган машҳур ёзувчилар ва файласуфлар мармарли бюстлари билан безатилган, ва улар ичида Оскар Уайлд ва Жонатан Свифт. Сегодня вес комплекс библиотеки составляет 5 зданий, в которих хранится в обшей сложности около 4 миллионов книг.
Марфа саройидаги қироллик кутубхонаси, Португалия

Кутубхонада 40 000 га яқин китоблар бор, ва улар ичида кўп асрлик тарихга эга ва олтин бетли китоблар нусхалари мавжуд. Ушбу кутубхонада китоблар хавфсизлиги учун кўршапалаклар жавоб беришади, улар қимматбаҳо китоб тўплами учун хавфли бўлган ҳашаротларни ўлдиришади.
Викториянинг давлат кутубхонаси, Австралия

Кутубхона омборхоналари 1,5 миллиондан ортиқ китоб қисмлари ва 16 000 та даврий нашрларни ўз ичига олади. Кутубхона хазиналари орасида - шаҳар асосчилари Жон Бютман ва Жон Паскоу Фокнер кундаликлари, шунингдек, капитан Жеймс Кук меҳнатлари ва таниқли австралиялик қароқчи Неда Келлининг қўлёзмалари бор.
Дунёдаги энг гўзал кутубхоналар нафақат ўзларининг кенг ва бой китоб фондлари билан, балки ўзига хос архитектураси ва тарихий аҳамияти билан ҳам ажралиб туради. Бу кутубхоналар илм-фан ва маданият марказлари бўлиб, ўз жойларида дунё маданиятини сақлаб қолиш ва авлодларга етказиш вазифасини бажариб келади. Ҳар бир кутубхона ўзига хос иншооти ва ноёб архитектураси билан нафақат китобсеварларни, балки туризмни севувчи инсонларни ҳам ўзига жалб этади. Бундай кутубхоналар билимни сақлашдан ташқари, ўзларини маданият ва санъатнинг ажралмас қисми сифатида намоён этади.
Тўпловчи Маъмура Тўраева
#Мақола