Янгиликлар 22/06/2025 Энди АҚШ талаба визасини олишда талабгорнинг ижтимоий тармоқлардаги аккаунтлари ҳам текширилади

Ушбу тартиб кечадан эътиборан кучга кирган бўлиб, у Ф (таълим), М (академик бўлмаган ва касбий таълим), J (алмашинув дастурлари) турдаги визалар олишда амал қилади.

🌐 Унга кўра, виза олишга даъвогардан барча ижтимоий тармоқ аккаунтларидаги махфийлик созламаларини “оммавий” ҳолатга ўтказиш сўралади. Яъни “қулф” осилган профилларни очиб қўйиш керак.

📋 Визага мурожаат этиш учун тўлдирилган ДС-160 формасида, мурожаатчилар сўнгги 5 йил мобайнида ижтимоий тармоқларда фойдаланган барча исмлар ва тахаллусларини киритишлари талаб этилади.

Формани имзолаб юборишдан аввал, мурожаатчилар тўлдирилган ДС-160 формадаги барча маълумот тўғри ва ҳаққоний эканлигини тасдиқлашлари зарур.

❌ Ижтимоий тармоқлар билан боғлиқ маълумотни киритмаслик виза мурожаати бўйича рад жавоби берилишига ҳамда келгусида виза олиш ҳуқуқидан маҳрум бўлишга олиб келиши мумкин.

#Янгиликлар  
Сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Бизнинг Телеграм-каналимизга обуна бўлинг