Янгиликлар 29/05/2025 Энди дарс жараёнларидаги нохуш ҳолатларни инспектор-психолог кузатув камералар орқали кўриб чиқади

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Мудофаа вазирлиги ва Ўзбекистон маҳаллалари уюшмасининг ‘‘Ўқувчилар давоматини юритиш, таълимга жалб қилиш ишларини назорат қилиш ва умумий ўрта таълим мактабларини ҳуқуқбузарлик ҳолатидан келиб чиқиб тоифалаш тўғрисидаъъ ги қарорига кўра, дарс жараёнларида содир бўлганлар қандай нохуш ҳолатларни мактаб маъмурияти ҳамда инспектор-психолог иштирокида кузатув камералар орқали кўриб чиқилади.

Ҳар ойда камида бир маротаба вилоят, туман (шаҳар) ҳокимликлари раҳбарлари билан “Раҳбар ва ёшлар учрашувлари”ни ташкил этиш орқали мактаб ўқувчилар муаммолари жойида ҳал этилади.

Ҳафтанинг жума кунлари ўқувчилар билан ўтказиладиган тарбия дарсларида, ИИО дан бириктирилган масъул раҳбарлар иштирок этади ва улар томонидан ҳуқуқбузарликларга тушунча бериш ва оқибатлари юзасидан тушунтириш ишларини олиб бориш вазифаси юклатилади.

Ота-оналар мажлисларида мактаб маъмурияти, маҳалла еттилиги ва инспектор-психологлар иштирокида ўқувчилар давомати, мунтазам дарс қолдирувчи ўқувчилар таълим-тарбияси, юриш-туриши, хулқи билан боғлиқ масалалар муҳокама этилади.

Республиканинг барча мактаблари ҳар ой якуни бўйича ҳисобот даврида содир этилган жиноятлар таҳлилидан келиб чиқиб, “яшил”, “сариқ”, “қизил” тоифаларга ажратилади. “Яшил”, “Сариқ”, “Қизил” тоифадаги мактабларнинг рўйхатлари Ички ишлар органлари вилоят,туман, шаҳар вояга етмаганлар масалалари бўйича бошқарма ва бўлинмалари томонидан юритилади.

Бириктирилган масъул раҳбарлар мактабларда ўтказиладиган ҳафтанинг ҳар жума куни “Тарбия соати” дарсларида иштирок этади.

#Янгиликлар  
Сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Бизнинг Телеграм-каналимизга обуна бўлинг