Янгиликлар 02/06/2025 Эндликда мактаб битирувчилари боғчада ишлаши мумкин бўлади

Ҳукуматнинг “Умумий ўрта таълим муассасаларининг ўқувчиларини педагог касбига мақсадли тайёрлаш ва битирувчиларнинг бандлигини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига кўра, Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳри ҳамда ҳар бир вилоятда биттадан мактабларда 10-11-синф ўқувчиларини педагог касбига тизимли тайёрлаш учун педагогик синфлар тажриба-синов тариқасида ташкил этилади.

Илғор хорижий тажрибалар асосида педагогик синфлар учун алоҳида ўқув дастури ишлаб чиқилади.

Педагогик синфларни тамомлаган битирувчиларга шаҳодатнома ҳамда Миллий малакалар рамкасининг 2-даражасидаги мактабгача таълим ташкилотларида тарбиячи ёрдамчиси касби бўйича ишлаш ҳуқуқини берувчи давлат намунасидаги сертификат берилади.

#Янгиликлар  
Сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Бизнинг Телеграм-каналимизга обуна бўлинг