Репостлар 19/02/2025 Иккинчи мутахассисликка ўқиётганларга ҳам иш ҳақи сақланган ҳолда ўқув таътиллари бериладими?

Меҳнат кодексининг 386-моддасига кўра:

   Ишни ўқиш билан бирга олиб бораётган ходимларга кафолатлар ва компенсациялар биринчи марта тегишли даражадаги таълим олаётганда берилади. Мазкур кафолатлар ва компенсациялар, шунингдек тегишли даражадаги таълим олган ҳамда иш берувчи томонидан ички ҳужжатлар, меҳнат шартномаси ёки иш берувчи ва ходим ўртасида тузилган алоҳида келишувга мувофиқ таълим олишга юборилган ходимларга ҳам берилиши мумкин.

   Ишни бир вақтнинг ўзида таълим фаолиятини амалга оширувчи икки ташкилотдаги ўқиш билан бирга олиб бораётган ходимга фақат ушбу ташкилотларнинг бирида (ходимнинг танловига кўра) олаётган таълими муносабати билан кафолатлар ва компенсациялар берилади.

   Яъни юқоридаги моддада биринчи марта тегишли даражадаги таълим олаётганларга кафолатлар ва компенсациялар берилиши айтилган. Иккинчи мутахассисликка ўқиётганлар эса ички ҳужжатлар, меҳнат шартномаси ёки иш берувчи ва ходим ўртасида тузилган алоҳида келишувда белгиланган бўлсагина кафолатлар ва компенсациялар берилиши мумкин.

Манба: https://t.me/uztdi/9350

#Таълим телеканали   #Тартиб қоида  
Сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Бизнинг Телеграм-каналимизга обуна бўлинг