Танловлар 20/02/2025 “Илмий-оммабоп газета ва журналларда эълон қилинган энг яхши материал” танлови ўтказилади

   Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги сизни “Илмий-оммабоп газета ва журналларда эълон қилинган энг яхши материал” танловида иштирок этишга чорлайди!

   Танловда олийгоҳларда фаолият олиб бораётган 35 ёшгача бўлган ёш олимлар, илмий изланувчилари ва талабалар қатнашишлари мумкин.

   Ғолиблар июнь ойининг 5-санасига қадар аниқланиб, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги томонидан қуйидаги мукофотлари билан тақдирланади:

  • 1-ўрин - БҲМнинг 25 баравари миқдорида;
  • 2-ўрин - БҲМнинг 20 баравари миқдорида;
  • 3-ўрин - БҲМнинг 15 баравари миқдорида.

Аризалар жорий йилнинг 1-10 май кунлари қабул қилинади.

Танлов низоми

#Таълим телеканали  
Сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Бизнинг Телеграм-каналимизга обуна бўлинг