Сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Бизнинг Телеграм-каналимизга обуна бўлинг
Президент иқтидорли ёшларни қўллаб-қувватлаш тизимини такомиллаштиришга оид тақдимот билан танишди.
Унга кўра:
➖Чет элда ўқиган ёшлардан иборат “Мамлакат олтин фонди ҳамжамияти”ни тузиш таклиф этилмоқда.
У орқали иқтидорли ёшлар ягона платформада бирлаштирилади. Хорижда таълим олиб қайтганлар учун имтиёзлар, грантлар, стартап дастурлари ва бошқа имкониятлар яратилади.
Ҳар йили 25 майда ҳамжамият қурултойи ўтказилиб, унда таълим ислоҳотлари, иқтидорли ёшлар учун яратилган имкониятлар, чет эл олийгоҳлари тажрибаси каби мавзуларда мулоқот йўлга қўйилади.
#Янгиликлар