Чуст туманидаги 11-умумтаълим мактаби жисмоний тарбия ўқитувчиси Шуҳрат Раҳмонов автомобиль прототипларини яратиш билан шуғулланиб келмоқда.
У 4 йилдан буён 5 та прототип ясаган. 2022-2023 йилларда халқаро кўргазмада қатнашган.
Унинг Тошкентда намойиш этилган Бакки спорт автомобили Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги томонидан 63 миллион сўм миқдорида молиялаштирилди.
Шунингдек, у мураккаб йўл шароитларига мослаштирилган Передатор автомобилини ишлаб чиқди. Мазкур модель маҳаллий эҳтиёт қисмлардан йиғилган бўлиб, Damas двигатели ва ВАЗ-2106 узатмалар қутисидан фойдаланилган.
Ҳозирги кунда Lamborghini Countach 500 моделини ташқи кўринишини ўзгартирилган вариантини ишлаб чиққан. Ушбу прототип деталлари қўл меҳнатида 2 йил давомида тайёрланган.
#Янгиликлар