Мақолалар 19/11/2024 Мактабнинг ички тартиб қоидаларига кўра ота-оналар қандай талабларга риоя қилишлари керак?

Халқ таълими вазирининг 2022 йил 28 июлдаги 246-сон буйруғига кўра, мактаб ички тартиб қоидаларига мувофиқ ота-оналарга бир қатор талаблар белгиланган. Қуйида ота-оналар риоя қилишлари керак бўлган асосий талаблар келтирилган:

  • Ички тартиб қоидалари билан танишиш
  • Таълим муассасасининг ички тартиб қоидаларини билиш ва уларга амал қилиш.
  • Ўқитувчини ҳурмат қилиш
  • Ўқитувчиларнинг шаъни ва қадр-қимматини ҳурмат қилиш, дарс жараёнига аралашмаслик ва педагогларни ҳақорат қилмаслик.
  • Фарзандини назорат қилиш
  • Фарзандининг мактаб ички тартиб ва одоб-ахлоқ қоидаларига риоя қилишини назорат қилиш.
  • Фарзандини дарсларга тўлиқ қатнашишини таъминлаш
  • Фарзандининг дарсларга мунтазам қатнашишини, шунингдек, ўқув материаллари, иш дафтарлари ва зарур ўқув жиҳозлари билан таъминлаш.
  • Фарзандини таълимга тайёрлаш
  • Фарзандининг дарслик ва ўқув қуроллари билан таъминланган ҳолда мактабга келишини таъминлаш.
  • Фарзандининг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш
  • Дарсдан кейин фарзандининг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш, уни таълим олишига тўсқинлик қилмаслик ва мактабга ўз вақтида келишини назорат қилиш.
  • Синф раҳбари ва ўқитувчилар билан алоқада бўлиш
  • Фарзандининг хулқи ва давомати юзасидан синф раҳбари ва фан ўқитувчилари билан доимий алоқада бўлиш.
  • Давомат ҳақида хабар бериш
  • Фарзанди дарсларга қатнашмайдиган ҳолатларда синф раҳбарига сабабларини билдирган ҳолда хабар бериш.
  • Мактаб тадбирларида иштирок этиш
  • Таълим муассасасининг таклифига биноан ота-оналар йиғилишлари, суҳбатлар ва турли маънавий-маърифий тадбирларда иштирок этиш
#Таълим телеканали   #Мақола   #Ўқувчи   #Тартиб қоида  
Сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Бизнинг Телеграм-каналимизга обуна бўлинг