Фото: Daryo.uz
Кўпчилик ота-оналар ва ўқувчилар кузги таътил қачон бошланишини сўраб, таълим муассасаларига мурожаат қилмоқда. Жавоб содда: амалдаги меъёрларга кўра, умумий ўрта таълим муассасаларида кузги таътил ҳар йили 4-ноябрдан бошланади.
Вазирлар Маҳкамасининг 2017-йил 15-мартдаги 140-сонли қарори билан тасдиқланган “Умумий ўрта таълим тўғрисида”ги низомда мактаб ўқувчилари учун таътил муддатлари аниқ белгиланган. Унга кўра, кузги таътил 6 календарь кун давом этади. Яъни таътил 9-ноябргача чўзилади, II чорак дарслари эса 10-ноябр куни қайта бошланади.
2025-йилда ҳам кузги таътил низомга мувофиқ 4-ноябрда бошланиб, 9-ноябргача давом этган. Ўқувчилар 10-ноябрдан яна дарсларга қайтган.
Ҳозирча Таълим ва илм-фан вазирлиги жорий ўқув йили кузги таътилининг саналари бўйича алоҳида расмий баёнот бермаган. Амалдаги қонунчилик ва белгиланган меъёрларга таянилса, бу йил ҳам таътилни 4-ноябрдан бошлашга тўсқинлик қиладигan фавқулодда сабаб кўринмаяпти.
Низомнинг 28-бандига кўра, мактаб ўқувчилари учун таътил муддатлари қуйидагича:
Таътилнинг охирги куни байрам (ишланмайдиган) кунига тўғри келса, дарслар кейинги иш кунидан давом эттирилади. Байрам кунларига тушган дарс мавзулари эса ўқув дастурлари ихчамлаштирилган ҳолда кейинги дарсларда ўтилади.
Манба: Daryo.uz
#Ўқувчи #Мактаб