Мақолалар 15/04/2025 Мустақил изланувчилик (ПҳД)га ўқишга топширишда керакли ҳужжатлар

Мустақил изланувчилик (ПҳД)га ўқишга топширишда талабгорлардан қуйидаги ҳужжатлар:

1. - олий таълим муассасаси магистратураси дипломи ёки клиник ординатурани тугатганлиги (тиббиёт фанлари учун), олий маълумот (мутахассислик дастурлари бўйича) тўғрисида диплом нусхаси (Электрон тизим орқали диплом маълумотлари интеграция қилинган тақдирда мажбурий эмас);

- камида 1 та мақола ва 2 та тезиснинг нусхалари ҳаволаси билан;

- қисқача биографик маълумотнома;

- иш жойидан тавсифнома талаб этилади.

2. 📌Ягона электрон тизим (daraja.ilmiy.uz) бошқа ахборот тизимларига интеграция қилинганлиги сабабли.

ариза, меҳнат дафтарчасининг нусхаси, нашр этилган илмий ишлар рўйхати, паспорт нусхаси, (тил бўйича миллий ёки унга мос даражадаги халқаро сертификат мустақил изланувчиликка талабгорлар учун талаб этилмайди.

#Мақола  
Сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Бизнинг Телеграм-каналимизга обуна бўлинг