Янгиликлар 02/05/2025 Ўқитувчилар ишдан ажралмаган ҳолда онлайн магистратурада ўқишлари мумкин

Эндиликда умумий ўрта таълим мактабларининг олий малака тоифасига эга ўқитувчилари учун 2026-2027-ўқув йилидан бошлаб тўлов-контракт асосида мақсадли магистратура ташкил этилади.

Унда ўқитувчилар ишдан ажралмаган ҳолда масофавий таълим шаклида ўқитилади. Магистратурага фақат халқаро ташкилот томонидан аккредитациядан ўтган тизимдаги олий малака тоифасига эга бўлган ўқитувчилар қабул қилинади.

Магистратурада масофадан ўқитиш ва давлат томонидан диплом бериш тартиби, тўлов-контракт миқдорини белгилаш ҳамда талабаларнинг билимини баҳолаш мезонлари ишлаб чиқилади.

Асос: Президентнинг “Педагог кадрлар тайёрлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони

#Янгиликлар  
Сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Бизнинг Телеграм-каналимизга обуна бўлинг