Янгиликлар 11/02/2025 Ўзбек тили фани ўқитувчиларига ҳам устама тўланади

   Мактабгача ва мактаб таълими вазири Ҳилола Умарова ўз Телеграм саҳифасида мактаблардаги ўзбек тили (давлат тили) фани ўқитувчиларига ҳам устама тўлаб берилишини маълум қилди.

50 фоизлик қўшимча устама

  Вазирга кўра, 2025 йил 1 февралдан бошлаб Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги тизимидаги умумий ўрта таълим муассасаларида ўзбек тили (давлат тили) фани бўйича дарс берувчи ҳамда Билим ва малакаларни баҳолаш агентлигининг миллий баҳолаш тизимида олинган тегишли даражадаги ўзбек тили ва адабиёти сертификатига эга бўлган педагог кадрларга уларнинг тариф ставкасига нисбатан 50 фоиз миқдорида ҳар ойлик қўшимча устама тўланади.

  Маълумот учун, мазкур янгилик Президент томонидан қабул қилинган “Ўзбекистон–2030” стратегиясини “Атроф- асраш ва “яшил иқтисодиёт” йилида амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисида”ги Фармонида ҳам белгилаб қўйилган.

#Янгиликлар  
Сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Бизнинг Телеграм-каналимизга обуна бўлинг