Сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Бизнинг Телеграм-каналимизга обуна бўлинг

Пойтахт ҳокимлиги ташаббуси билан ўтказиладиган “Тошкент ёшларни севади” анъанавий лойиҳаси доирасида СММ йўналишига 1000 нафар қиз бепул ўқитилиши эълон қилинганди.
Шундан сўнг, лойиҳанинг биринчи мавсумида 500 нафар қиз СММга бепул ўқитилиб, сертификатлари тантанали равишда топширилди.
Эндиликда лойиҳанинг иккинчи мавсумида кейинги 500 нафар қиз учун ўқиш имконияти очилмоқда. Бунинг учун 5 февралга қадар @smaktabbot Telegram боти орқали рўйхатдан ўтиш лозим.
Эслатиб ўтамиз, лойиҳа доирасида СММ мактабда ўқиш учун Тошкент шаҳрида доимий истиқомат қилувчи, 30 ёшгача бўлган, вақтинча ишсиз қизлар танлаб олинади.
#Таълим телеканали #Янгиликлар