Янгиликлар 08/02/2025 Сўнгги саккиз йилда 125 та янги олий таълим муассасаси ташкил этилди

   Президент раислигида хизматлар соҳасини ривожлантириш бўйича 2024 йилда амалга оширилган ишлар ва 2025 йил учун асосий вазифалар юзасидан видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтди.

   Унда давлат раҳбари томонидан ўтган даврда хизмат кўрсатиш соҳаларини ривожлантириш борасида олиб борилган ишлар, йўналишда йўл қўйилган камчиликлар кўрсатиб ўтилиб, келгусидаги асосий вазифалар белгилаб берилди.

   Жумладан, сўнгги саккиз йилда 125 та янги олий таълим муассасаси ташкил этилиб, шундан 23 таси хорижий университет филиаллари эканлиги қайд этилди. Лекин, ўтган йили олий таълимда экспорт атиги 26 миллион долларни ташкил қилгани имкониятларга мутлақо мос эмаслиги кўрсатиб ўтилди.

   Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигига “Топ-1000”таликка кирган 2 та олийгоҳ билан чекланиб қолмасдан, яқин йилларда уларни 10 тага етказиш чораларини кўриш топширилди.

#Таълим телеканали   #Янгиликлар  
Сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Бизнинг Телеграм-каналимизга обуна бўлинг