Янгиликлар 01/04/2025 Касбий таълим усталари аттестацияси: янги низом лойиҳаси муҳокамага қўйилди

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги томонидан "Касбий таълим ташкилотларининг ишлаб чиқариш таълими усталарини аттестациядан ўтказиш тартиби тўғрисида низомни тасдиқлаш ҳақида"ги Ҳукумат қарори лойиҳаси муҳокамага қўйилди.

Лойиҳага кўра:

Таълим усталари олий ёки ўрта махсус (касбий таълим) маълумот олганлиги, норасмий ва информал орттирилган кўникма ва малакаларни тан олиш («Реcогнитион of Prior Learning») диплом ёки сертификатлар шунингдек қайта тайёрлаш курсидан ўтганлиги ҳақидаги дипломида кўрсатилган мутахассислиги ёки ихтисослиги бўйича аттестациядан ўтади.

Аттестациядан ўтиш учун таълим усталари, қоидага кўра, 1 августдан 1 октябрга қадар бевосита Вазирликнинг расмий веб-сайтида педагог.эду.уз электрон ахборот тизимидан рўйхатдан ўтган ҳолда мурожаат қиладилар.

55 баллдан кам кўрсаткичга эга бўлса — аттестациядан ўтмаган, малака тоифасиз таълим устаси лавозимига мувофиқ эмас деб (навбатдан ташқари аттестацияга жалб этилган педагог кадрлар бундан мустасно) ҳисобланади.

Малака тоифасиз таълим устаси навбатдаги мажбурий аттестациядан ўта олмаган тақдирда, иш берувчи ходимнинг малакаси етарли бўлмаганлиги сабабли у билан тузилган меҳнат шартномасини меҳнат тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда бекор қилиш ҳуқуқига эга.

Иш берувчи меҳнат шартномасини бекор қилмаган тақдирда, навбатдаги мажбурий аттестациядан ўта олмаган малака тоифасиз таълим устасини навбатдан ташқари аттестацияга кўпи билан икки марта жалб этади. Бунда икки мартадан бирортасида ҳам навбатдан ташқари аттестациядан ўта олмаган таълим устаси билан тузилган меҳнат шартномаси ходимнинг малакаси етарли бўлмаганлиги сабабли бекор қилинади.

Муҳокамада иштирок этиш: 👉  https://regulation.adliya.uz/project/4570/10631

📩 Қўшимча саволларни Telegram ботимиз (@узтдибот)га юборишингиз мумкин.

#Янгиликлар  
Сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Бизнинг Телеграм-каналимизга обуна бўлинг