Рақамли технологиялар вазирлиги делегацияси Қатарга ташрифи давомида Инвест Қатар агентлиги Бош ижрочи директори Шайх Али Ал-Валид Ал-Тани билан учрашув ўтказди.
Муҳокамада IT соҳасига IT мутахассисларини тайёрлаш ва уларга халқаро иш топишга ёрдам бериш, маҳаллий стартапларни молиявий қўллаб-қувватлаш ҳамда IT соҳасини ривожлантириш бўйича режалар тузиш масалалари кўриб чиқилди.
Учрашув якунида Ўзбекистон ва Қатар ўртасида IT масалалари бўйича ҳамкорлик келишуви имзолади . Бу келишув ИТ- масалалари, рақамли иқтисодиёт ва инновациялар соҳасида ҳамкорликни мустаҳкамлашга хизмат қилади.
Маълумот учун: Invest Qatar (The Investment Promotion Agency Qatar) 2019 йилда ташкил этилган бўлиб, Қатарга хорижий инвестицияларни жалб қилиш ва мамлакат иқтисодиётини янада ривожлантириш билан шуғулланади. Инвест Қатар шунингдек, ICTWeek 2024 тадбирида минтақавий ҳамкор сифатида иштирок этган. Ушбу ҳамкорлик минтақадаги инвеститсиявий алоқаларни мустаҳкамлашга хизмат қилади.
#Таълим телеканали #Янгиликлар