Янгиликлар 09/04/2025 Педагоглар аттестациясига тайёргарлик кўриш учун янги репетитсион тестларни ишлаш имконияти яратилди

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги томонидан 2025 йил январь-июнь ойлари педагог кадрлар аттестациясига тайёргарлик кўриш учун ташкил этилган, онлайн-репетициялар бошлангани ҳақида хабар қилинган эди.

Сайт орқали онлайн-репетицияларда январь-июнь ойларида аттестацияда иштирок этиш учун юборган мурожаатлари қабул қилинган (синов жойи ва вақти юборилган) педагоглар иштирок этишлари мумкин.

Мурожаатга қабул қилинмаган ёки аттестацияда иштирок этиш имконияти бўлмаган педагогларга ҳам ушбу тестларни бажариб кўриш имконияти яратилди.

Синов тестларини ишлаш учун қуйидаги амалларни бажаринг:

1- @uztditestbot га старт буйруғини беринг; 2- фанлардан тест ишлаш бўлимини танланг; 3- бўлимлар орасидан “Online репетиция 2025 йил”ни танланг; 4- сайтга кириш тугмаси орқали сайтга ўтинг; 5- У ерда қуйидаги амалларни бажаринг.

Тест ишлаш йўриқномаси юқоридаги видеода кўрсатилган.

Ҳозирда 20 дан ортиқ қуйидаги фанлардан online тестлар тўлиқ юклаб бўлинди:

-Математика;

-Инглиз тили;

-Иқтисод;

-Тарих;

-Технология;

-Психология;

-Тарбия;

-Рус тили;

-ЧҚБТ;

-Тарбиячи;

-методист;

-Информатика;

-Биология;

-Бошланғич таълим;

-Кимё;

-Физика;

-Она тили ва адабиёт;

-География;

-Мусиқа;

-Жисмоний тарбия;

-Ўзбек тили;

-Ҳуқуқ;

-Тасвирий санъат;

-Педагогик маҳорат.

#Янгиликлар  
Сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Бизнинг Телеграм-каналимизга обуна бўлинг