Янгиликлар 17/12/2024 Педагогларга 70 фоизлик устама бериш йўлга қўйилмоқда

 Аттестацияда 86 ва ундан юқори балл тўплаган ўқитувчиларга 70 фоизлик устама берилиши мумкин.

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги Педагог кадрларга малака тоифаларини бериш жараёнини ташкил этиш бошқармаси бошлиғи Сардор Рахимбоев маълум қилишича, халқаро стандартлар асосида малака сертификатига эга бўлган педагогларга 70 фоизлик устама берилиши мумкин.

Халқаро стандартлар асосида малака сертификатига эга бўлган педагогларга 70 фоизлик устама бериш йўлга қўйилмоқда. Ҳозирда халқаро ташкилотлар билан ҳамкорлик бошланган. Тизим халқаро аккредитациядан ўтганидан кейин ушбу талаблар асосида 86 баллик натижа билан малака сертификатини олган педагоглар 70 фоизлик устама олишлари мумкин бўлади.

#Кутубхона  
Сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Бизнинг Телеграм-каналимизга обуна бўлинг