Мақолалар 10/07/2025 Қайси имтиҳон учун қасйи ташкилот маъсул?

Билимни баҳолаш агентлиги томонидан эълон қилинган маълумотларга кўра, Ўзбекистон ҳудудида ўтказиладиган турли имтиҳонлар ва уларнинг масъул ташкилотлари қуйидагича белгиланган.

Бакалавриатга киришдаги касбий (ижодий) имтиҳонлар

Бу имтиҳонлар олий таълим муассасалари (ОТМлар) томонидан ташкил этилади.

Магистратура мутахассисликларига қабул

Магистратура босқичига қабул жараёнлари учун Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ва олий таълим муассасалари масъул ҳисобланади.

Клиник ординатурага қабул

Тиббиёт соҳасидаги клиник ординатура имтиҳонларини эса Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳамда тиббиёт ОТМлари ўтказади.

Иккинчи мутахассисликка қабул

Иккинчи мутахассислик учун ҳужжат топшириш ва имтиҳонларни ташкил этиш вазифаси ҳам Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ва ОТМлар зиммасида.

Давлат ОТМлари ўртасида ўқишни кўчириш

Талабаларнинг бир ОТМдан бошқасига ўқишини кўчириш масаласи Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ва ОТМлар томонидан амалга оширилади.

Ислом билим юртларига қабул

Ислом билим юртлари ва мадрасаларга қабул жараёнларини Ўзбекистон мусулмонлари идораси ва тегишли таълим муассасалари ташкил этади.

Ўрта махсус ва профессионал таълим ташкилотлари педагогларини аттестация қилиш

Ушбу жараён учун Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги масъул ҳисобланади.

Мактабгача, умумий ўрта ва мактабдан ташқари таълим ташкилотлари педагогларини аттестация қилиш

Бундай аттестациялар эса Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги томонидан амалга оширилади.

Хулоса

Ўзбекистон таълим тизимида ҳар бир имтиҳон тури учун аниқ ваколатли ташкилотлар белгиланган. Юқоридаги рўйхат орқали сиз қайси имтиҳон учун қайси ташкилотга мурожаат қилиш кераклигини билиб олишингиз мумкин.

#Мақола  
Сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Бизнинг Телеграм-каналимизга обуна бўлинг
ТАЪЛЛУҚЛИ ЯНГИЛИКЛАР