Ҳаво, сув ва овқат… Булар ҳаёт учун зарур бўлган элементлар. Тез орада инсон яшаши учун зарур бўлган бу элементлар ёнига телефонларимизни ҳам қўшсак, ажаб эмас. Негаки, смартфонлар аллақачон ҳаётимизнинг бир қисмига айланиб улгурди. Бирор нарса ҳақида билмоқчимисиз? Гоогледан қидиринг. Бирор нарсани ҳисоблаш керакми, марҳамат, калькулятор. Бирор жойга бориш керак бўлса ва у манзилни билмасак ҳам қўрқишга ҳожат йўқ. Ахир смартфонимизда бутун дунёни беш қўлидай биладиган харита бор-ку!
Телеграмда дўстлар билан суҳбатлашиш, ижтимоий тармоқларда “сузиш”, мусиқа тинглаш, фильмлар томоша қилиш, болалар учун овунтириш воситаси, ҳаттоки ухлаганда ҳам ёстиғимиз тагида туради… Телефонда қиладиган иш бўлмаса ҳам шунчаки унинг ёниқ экранига термилиб ўтирамиз. Шундай қилиб, ўртача фойдаланувчи ўз смартфонини кунига 150 марта очади. Бу эса асрнинг янги касалликларидан биридир, демакки, ҳаммамиз касалмиз.

Номофобия ҳақида биласизми?
Смартфонлар кундалик ҳаётимизнинг муҳим қисмига айланди. Бироқ, технологиядаги ушбу улкан силжиш бизга психологик жиҳатдан салбий таъсир этиши - стресс, концентрация, уйқу ва бошқалар билан боғлиқ муаммолар келтиради. Келинг, биргаликда уяли алоқага боғланиб қолишнинг салбий жиҳатлари ва бир нечта фактларни ҳам кўриб чиқамиз.
Ўртача смартфон фойдаланувчиси кунига 47 марта, йилига 17155 ўз қурилмасини кўздан кечиради.
Смартфон фойдаланувчиларининг 85 фоизи дўстлари ва оила аъзолари билан гаплашаётганда ўз телефонини кўриб суҳбатлашишади.
Смартфон фойдаланувчиларининг 80 фоизи уйқудан ётишдан олдин телефонларини кузатадилар.
Смартфонга қарамлик - Номофобия бўлиб, у телефонсиз қолиб кетиш қўрқуви билан белгиланади. Гарчи мобил телефонлар бир неча йиллардан бери мавжуд бўлса-да, унда нима учун телефонга қарамлик кучаймоқда? Оддий қилиб айтганда, бу қурилма таркибидаги имкониятлар сонига боғлиқ.

Ушбу хуружни қўзғатувчи манба ва омиллар.
Қандай қилиб телефонга боғлиқлик ҳаётимизга салбий таъсир кўрсатиши мумкин?
Биз кўриб чиққан барча тадқиқотлар шуни кўрсатдики, телефондан ҳаддан зиёд фойдаланиш жисмоний ва руҳий саломатликка таъсир қилиши мумкин.
Хавотир -шунчаки телефонингиз ёнингизда бўлса, унумдорлик камаяди, яъни ялқов бўлиб бораверасиз. Хато ҳаракатсиз ҳолатга ҳам келиб қолиш эҳтимолингиз жуда юқори.
Нарсисизм -Ижтимоий тармоқларга одатланиб қолган одамлар ўзларининг шахсий ҳаётлари ҳақида доимий равишда хабар бериш натижасида пайдо бўлган ўз-ўзини ҳаддан зиёд кўз кўз қилиш хусусиятларига эга бўлиб бошлайди.
Депрессия ва ёлғизлик - бу асосан ўз ижтимоий тармоғидан юқори даражада фойдаланадиган(ўсмирларда) кўпроқ учрайди.
Диққат етишмовчилиги - Ахборот оқими миянинг бир вазифага бир неча дақиқадан кўпроқ вақт қолиши қобилиятига таъсир қилиши мумкин.
Уйқунинг йўқолиши – Телефондан меъёрдан ортиқ фойдаланиш инсон саломатлигига энг керакли бўлган уйқумизга салбий таъсир кўрсатиши мумкин.

Уяли алоқага қарамликнинг асосий белгилари:
Сиз қуйидаги ҳиссиётлардан бирига эгамисиз ёки бу ибораларнинг ҳар бири сизга тегишли эканлигини ҳис қиляпсизми? Буларнинг барчаси смартфонга қарам бўлган одамларнинг энг кенг тарқалган турларидир.
Ишларни тугатиш ёки концентрация муаммолари туфайли ишлашда қийналасизми?
Оила аъзолари ва дўстларингиздан ажралиб қолиш ёки суҳбат пайтида телефонингиздан фойдаланасизми?
Смартфондан фойдаланишни узлуксиз давом эттирасизми, масалан. Ишхонада,ваннахонада, кўчада, ҳатто пиёдалар ўтиш жойида ҳам?
Телефонсиз ўзингизни ҳаётдан узилиб қолгандай ёки аллақандай ёлғиздек ҳис қиласизми?
Ёки бўлмаса Телефонсиз, жиззаки, ташвишли ва ҳатто ўз яқинингизни қаттиқ хафа қилиб қўядиган даражада бўлиб қоласизми?
Кун бўйи телефон билан алоқа натижасида кечалари уйқуликдан азият чекасизми?

Агар ушбу ўзгаришларни ўзингизда кузатсангиз демакки сиз ташқи ҳаётдан, яъни ҳаётдан завқланиш ундан баҳра олишдек бахтдан узоқлаша бошлагансиз.
Биз кўпроқ технология интеграциясига айландик, аммо зарурат ва уяли телефонга мойиллик ўртасида қандай боғлиқлик бор. Одамларнинг ўз телефонларига бир кунда қанча вақт сарфлашлари ҳақида кўплаб статистикалар мавжуд.

Телефонларимизга қанча вақт сарфлаймиз?
Сўровномага кўра 18-29 ёшли смартфонлар эгаларининг 22 фоизи ўз телефонини, соатига бир неча марта кўздан кечиради.

Эътиборингизга яна бир статистикани ҳавола этамиз.
Умуман олганда, ўзга одамларнинг телефонларга жуда кўп вақт сарфлашаётганини ҳаммамиз оддий қабул қилишимиз мумкин, лекин биз ўзимиз уяли қурилмаларимизда контентни сарфлашга қанча вақт сарфлаймиз? Буни биламизми? Дунё бўйича бир қанча тадқиқотлар ўтказилган бўлиб, улар ҳар бир мамлакатда кунлик фойдаланиш даражаси ҳар хил эканлигидан далолат беради, қуйида барча манбалар бўйича ўртача вақт бўйича давлатлар келтирилган.
Смартфондан фойдаланиш бўйича энг етакчи 10 мамлакат
Бразилияда ўртача фойдаланувчи кунига 5 соатдан кўпроқ вақт сарфлайди, бу инсонни ақлдан оздирадиган даражада телефонга муккасидан кетишга баробар дақиқалардир. Яъни, ҳар 1/5 кун уларнинг телефонига сарфланади.

Сизнинг фарзандларингизда ҳам телефонга мойиллик хислати борми?
Болада ёки ўсмирда ақлий етукликнинг етишмаслиги, уларнинг смартфон ва иловалардан фойдаланишни чеклаш қобилиятига салбий таъсир қилади - Ота-оналар фарзандининг уяли телефонга боғлиқлиги ва унга жисмоний ва руҳий таъсир кўрсатишини ўз назоратлари остига олишлари керак.

Боланинг смартфонларга қарамлигини камайтириш йўллари.
Фарзандларингизни телефонларига қарамлигини бартараф этиш учун улардан шунчаки телефонларини олиб қўйиш билан муаммони ҳал эта олмайсиз. Бу борада сизга бошқача турли усуллар ёрдамга келади.
Фойдаланишни кузатиш учун иловалардан фойдаланинг:иОС-нинг янги рақамли саломатлиги ва Андроидларнинг ишлатилишини кузатиш иловалари болангиз аслида қурилмадан қандай фойдаланаётганини ва фойдаланиш хусусиятини кўрсатиб туради, масалан: иловалар, электрон почта хабарлари.
Ўзингизнинг шахсий фойдаланишингизни бошқаринг: Сиз бу вазиятда намуна бўлишингиз керак, агар сиз телефонингизга бир неча соат вақт сарфласангиз, суҳбат пайтида оилангизнинг ўзаро муносабатларига асосий эътиборингизни қаратсангиз у ҳолдасиз ҳақиқий тўғри фойдаланувчини гавдалантирасиз.
Уй атрофида қоидалар яратинг: уйнинг маълум жойларида ёки маълум вақтларда смартфонлардан фойдаланишни чеклаб, сиз кўпроқ соғлом муҳитни яратишингиз мумкин.
Бошқа қизиқишларни тарбиялаш: Болаларнинг телефонга одатланишини камайтиришнинг яна бир усули - бу уларга жисмоний машқлар орқали стрессни камайтиришга ёрдам бериш учун уларни кўпроқ ижтимоий ва жисмоний фаолиятга (спорт / севимли машғулотларига) жалб қилишдир.

Мулоқот қилинг: Мобил қурилмаларсиз оила сифатида вақт ўтказинг, фарзандингиз билан яқин алоқада бўлинг, чунки смартфонларнинг ҳаддан ташқари кўп ишлатилиши уйдаги ёки мактабдаги руҳий тушкунлик, стресс каби муаммоларни ниқоблаётганлигини билиб олишингиз мумкин.
Хулоса ўрнида шуни айтамизки уяли алоқа ҳозирда кўпчилигимизни оғиримизни енгил қилувчи замонавий техникалар қаторидан биринчиликни бермай келяпти. У бир пасда бизни дунёни у чеккасидаги яқинимиз билан алоқага киришимизга кўмак беради ва исталган маълумотимизни хоҳлаган пайтимиз ҳозир-у нозир қилиб топиб беради, яъни у билимлар манбаи сифатида ҳам муҳим рўл ўйнаб келмоқда. Аммо, танганинг икки томони бўлгани каби ушбу замонавий қурилмадан фойдаланишнинг ўзига яраша қонун қоида, одоб ва меъёрлари мавжуд. Биз булар тўғрисида оз бўлса ҳам сизга маълумот улашдик деган умиддамиз.
Маъмура Тўраева тайёрлади
#Мақола