Мақолалар 10/03/2025 Олий тоифа олишнинг янги шартлари

Савол: Тўғридан тўғри олий тоифа олиш мумкинми?

Жавоб: Албатта, мумкин. Вазирлар Маҳкамасининг 572-сонли қарори билан тасдиқланган низом талабларига биноан. Тўғридан тўғри тоифа олиш шартлари белгиланган. Бунда илмий даража ва илмий унвонга эгаларга умрбод олий тоифа берилиши тўғрисида банд киритилган. 

Шунингдек, куни кеча Вазирлар Маҳкамасининг қабул қилинган қарорига биноан 2025 йилнинг  1 сентябригача 25 йиллик иш стажига эга бўлган ёки олий тоифани 3 марта ҳимоя қилиб 15 йил давомида сақлаб келган ва пенсияга чиқишига 5 йил қолган педагогларимиз, агар Олий тоифага эга бўлсалар, ана шу олий тоифаларини умрбод сақлаб қолишлари мумкин бўлади.

#Мақола  
Сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Бизнинг Телеграм-каналимизга обуна бўлинг