Мақолалар 12/06/2025 Рўйхатдан ўтишда ўз телефон рақамингиздан фойдаланинг

✅ Олий ва профессионал таълим муассасаларига ўқишга кириш учун онлайн рўйхатдан ўтишда абитуриентнинг телефон рақами маълумотларни тасдиқлаш воситаси ҳисобланади.

📩 Бунда маълумотларни тасдиқлаш учун абитуриентнинг телефон рақамига SMS хабар юборилади ва SMS хабардаги кодни дастурга киритиш орқали маълумотлар тасдиқланади.

📵 Рўйхатдан ўтишда фойдаланилган (тизимга киритилган) телефон рақамисиз маълумотларни тасдиқлаб ёки ўзгартириб бўлмайди.

🛃 Агар абитуриент бошқа шахснинг телефон рақами орқали рўйхатдан ўтадиган бўлса, телефон рақамига эгалик қилувчи шахсда абитуриентнинг маълумотларига ўзгартириш киритиш имкони бўлади.

❗️Шу сабабли абитуриентлар рўйхатдан ўтишда ўз телефон рақамидан фойдаланиши ва телефон рақамини бошқа шахсларга бермаслиги лозим.

✳️ Шунингдек, абитуриентлар рўйхатдан ўтишда ўзи эслаб қоладиган, хавфсиз паролдан фойдаланиши ва уни эсдан чиқармаслиги мақсадга мувофиқ.

#Мақола  
Сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Бизнинг Телеграм-каналимизга обуна бўлинг