Бугун Ёзувчилар уюшмасида “Посбониман муқаддас юртнинг” танлови ғолибларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди. Қувонарлиси шундаки, танловда наср йўналишида иштирок этиб ғолиб бўлган Маъмура Тўраева "Таълим телеканали" муҳаррири ҳисобланади. Маъмуранинг ғолиблиги бизнинг таълимга қўйган яна бир қадамимиздан далолатдир.

Тадбирда уюшма раиси Сирожиддин Саййид 14 январь - Ватан ҳимоячилари куни билан ҳарбийларни қутлади. Унда уюшма раиси ўринбосарлари Фарида Афрўз, Ғайрат Мажид, Ўзбекистон Журналистлар ижодий уюшмаси раиси в.б. Холмурод Салимов, ҳарбий бўлимлар вакиллари, ижодкорлар, курсантлар иштирок этди.

Танловнинг биринчи босқичи ташкилот тизимларида 2024 йилнинг декабрь ойи давомида ўтказилди, - деди тадбир ташкилотчиси Маъмура Зоҳидова. - Республика босқичига Қуролли Кучлар тизимидаги 6 та ҳарбий тузилмалардан 16 нафар иштирокчиларнинг иншолари ҳамда 18 нафар иштирокчилар шеърлари тақдим этилди. Профессионал шоирлар учун танлов тўғрисида ижтимоий тармоқларда эълон берилди. Профессионал ижодкорлардан жами 35 нафари, булардан 25 нафар шоирларнинг танловга тақдим этган 86 дан ортиқ шеърлари, 10 нафар публицист-ёзувчиларнинг 21 га яқин насрий асарлари ўрганиб чиқилди.

Тадбирда шоирлар ва иштирокчилар томонидан Ватанни, ҳарбийларни тараннум этувчи шеърлар ўқилди. Ғолибларга Ёзувчилар уюшмаси ва ҳарбий тузилмаларнинг диплом, китоблар жамланмаси ва пул мукофотлари топширилди.
“Посбониман муқаддас юртнинг” танловида қуйидаги иштирокчилар ғолиб деб топилди.
Ёш ижодкорлар ўртасидаги шеърий асарлар йўналиши бўйича:
1-ўрин – Паризода Рўзибоева, (ҳарбийлар тўғрисидаги шеърлари учун);
2-ўрин – Ҳусниддин Ҳайит, (ҳарбийлар тўғрисидаги шеърлари учун);
3-ўрин – Шаҳина Усмонова, (ҳарбийлар тўғрисидаги шеърлари учун).
Ёш ижодкорлар ўртасидаги насрий асарлар йўналиши бўйича:
1-ўрин – Маъмура Тўраева, (ҳарбийлар тўғрисидаги ҳикоялари учун);
2-ўрин – Ирода Зокир қизи, (ҳарбийлар тўғрисидаги ҳикоялари учун);
3-ўрин – Зикрилла Муҳаммад, (ҳарбийлар тўғрисидаги ҳикоялари учун).
Қуролли Кучлар тизими ҳарбий хизматчилари, уларнинг оилалари ўртасидаги шеърий асарлар йўналиши бўйича:
1-ўрин – Дилнозахон Сулаймонова – Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги;
2-ўрин – Бахтиёр Дўсвуриев – Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати;
3-ўрин – Рустамова Гулмира – Ўзбекистон Республикаси Божхона Қўмитаси.
Қуролли Кучлар тизими ҳарбий хизматчилари, уларнинг оилалари ўртасидаги насрий асарлар йўналиши бўйича:
1-ўрин – Расул Қадамбоев, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ҳарбий хизматчиси;
2-ўрин – Динора Ҳамзаева, Ўзбекистон Республикаси Миллий Гвардияси;
3-ўрин – Мунира Назарова, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги.
#Янгиликлар