Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) яқинда мактаб ёшидаги болаларнинг мобил телефонлардан фойдаланишини қонунан чеклаш кераклиги ҳақида чақириқ қилди. Тадқиқотлар болаларнинг узун муддатли экран вақти диққатни тўплаш қобилиятига салбий таъсир кўрсатишини ва уларнинг руҳий саломатлигини заифлаштиришини кўрсатмоқда.
ЖССТ таъкидига кўра, ижтимоий тармоқлар ва онлайн ўйинлар болаларда ёлғизлик, тушкунлик ва кибербуллинг хавфини оширади. Шунингдек, телефонлар ва планшетлардан нотўғри фойдаланиш болаларни ижтимоий алоқалардан узоқлаштириши ва турли руҳий муаммоларга сабаб бўлиши мумкин. Шу сабабли, ЖССТ болалар учун махсус қонуний чекловлар жорий қилишни таклиф қилмоқда.
Мутахассислар болаларнинг мобил қурилмалардан фойдаланиш вақтини кунига 2 соатдан оширмасликни тавсия қилмоқдалар.
#Янгиликлар #Таълим телеканали #Ўқувчи