Танловда қатнашинг ва 9 та электромобилдан бирига эга бўлинг!

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги муҳандислик соҳасида “Энг яхши ғоя”, “Энг яхши лойиҳа” ва “Энг яхши ихтиро” йўналишларида танлов эълон қилади.
Танлов юқоридаги йўналишлар бўйича алоҳида 3 та категория — 40 ёшдан ошмаган профессор-ўқитувчилар, талабалар ҳамда амалиётчи муҳандислар ўртасида ўтказилади.
Ҳар бир иштирокчи Танловнинг фақатгина бир йўналишида иштирок этиши мумкин.
Танловда:
- 1-ўринни қўлга киритган ғолиблар электромобиль (9 та),
- 2-ўрин ғолиблари хорижий давлатларга стажировка йўлланмаси,
- 3-ўрин ғолиблари пул мукофотлари билан тақдирланади.
Танлов жорий йилнинг апрель-июнь ойларида 3 босқичда ўтказилади.
Танловга аризалар жорий йилнинг 31 март кунига қадар www.muhandis.edu.uz веб-сайти орқали қабул қилинади.
Қўшимча маълумотлар учун: (55) 520-08-08 (357), (90) 065-05-09.
Сўнгги янгиликлардан хабардор бўлингБизнинг Телеграм-каналимизга обуна бўлинг
Обуна бўлинг
Мавзуга оид
15-16 апрель кунлари аттестация синовларида иштирок этадиган педагоглар рўйхати тасдиқланди
Орзуларни ҳақиқатга айлантирадиган сўз сеҳргарлари маскани
2025 йил 1 январдан кимларга ҳар ой 50 фоиз миқдорида қўшимча устама тўланиши аниқланди
Шанба куни дарси йўқ ўқитувчи, мактабга бормаса ҳам бўладими?