Педагог ходимларнинг ҳафталик иш юкламаси 36 соат этиб белгиланган. Яъни шанба куни ҳам расман иш куни ҳисобланади. Гарчи бошланғич синфларда дарслар 5 кунлик режимда қўйилган бўлса-да, бу бошланғич синф ўқитувчиларининг меҳнат фаолиятига таъсир кўрсатмайди.
Меҳнат кодексининг 184-моддасига мувофиқ иши юқори даражадаги руҳий, ақлий ва асабий зўриқиш билан боғлиқ бўлган, яъни алоҳида хусусиятга эга бўлган тиббиёт ходимлари, педагоглар ва бошқа тоифадаги ходимлар учун иш вақтининг давомийлиги ҳафтасига кўпи билан ўттиз олти соат қилиб белгиланади.
Шунга кўра барча педагог ходимлар учун ҳафталик иш соати 36 соатдан ошмайди, бунда қонун чиқарувчи 1 ставка учун мазкур меъёрни белгилайди.
Бунда Умумий ўрта таълим муассасаларининг педагогик мутахассисликлари бўйича намунавий йиллик иш режасини шакллантириш тартиби тўғрисидаги Йўриқномага (рўйхат рақами 3058) 4-бандига асосан умумий ўрта таълим муассасаси педагог ходимининг йиллик иш юкламаси қуйидагича ҳисоблаб чиқилади:
1-4-синфлар учун белгиланган бир ставка миқдоридаги иш юкламаси ҳафталик ҳажмини 1 коэффициентга кўпайтириш орқали, яъни:
18х1=18+18=36х4,3(ҳафта)=154,8х43 (ҳафта)=1548 соат;
5-11-синфлар учун белгиланган бир ставка миқдоридаги иш юкламаси ҳафталик ҳажмини 0,8 коэффициентга кўпайтириш орқали, яъни:
20х0,8=16+20=36х4,3(ҳафта)=154,8х43 (ҳафта)=1548 соат.
Таъкидлаш керакки, юқоридаги меъёр фақат тўлиқ ставкада ишлайдиган ходимлар учун тааллуқли. Агар сизда 28 соат бўлса, сиз ҳафтасига 36 соат эмас, ундан кўпроқ (50 соат) ишлашингиз керак.
Ҳозирда мактабларда тўлиқ 6 кунлик иш ҳафтаси ўрнатилгани сабабли, ўқитувчилар гарчи шанба куни дарси бўлмаса ҳам ишга боришлари ва ўзларининг педагогик юкламаларини бажаришлари зарур.
#Мақола #Кутубхона #Топ саволлар #Тартиб қоида