Репостлар 03/03/2025 Диссертациянинг титулдаги талаблари қандай?

   Диссертация матни А4 форматдаги стандарт қоғоз варағининг икки томонида жойлашиши ва қоида тариқасида, 1,5 қатор оралиғида (“полуторний”) ёзилиши лозим. Ҳар бир бет: юқоридан ва пастдан 2 см; чапдан 3 см; ўнгдан 1,5 см ҳошияга эга; хатбоши 1,27 см га тенг ва бир хилда бўлиши лозим.

   Матнни компьютер воситасида босиб чиқаришда “Times New Roman” 14 ўлчамли шрифтда “Misrosoft Word” матн редакторидан фойдаланиш тавсия қилинади.

   Бетлар титул варағидан бошлаб охирги варақгача изчил кетма-кетликда рақамланади. Бетнинг тартиб рақами варақнинг пастки ўнг бурчагида 2 рақамидан бошлаб ёзилади. Титул варағига 1 рақами қўйилмайди.

   Диссертациянинг мундарижаси, кириш қисми, ҳар бир боби, хулоса, фойдаланилган адабиётлар рўйхати ва бошқа таркибий қисмлари янги бетдан расмийлаштирилади.

   Диссертация таркибий қисмларининг бош сарлавҳалари (“Мундарижа”, “Кириш”, “Хулоса”, “Фойдаланилган адабиётлар рўйхати” ва бошқалар) бош ҳарфларда ёзилади.

   Боблар рим рақамлари билан рақамланади ва сарлавҳаларга эга бўлади. Параграфлар “§” белгиси билан белгиланади, араб рақамлари билан рақамланади ва сарлавҳаларга эга бўлади.

   Боблар ва параграфлар сарлавҳаларининг юқори ва пастки қисмидан 12 ўлчамли (“pt”) оралиқ қолдирилиши керак.

   Диссертация матнида фойдаланилган адабиётлардан олинган материалга ҳавола сатр ости эслатмаларда келтирилади ёки унинг фойдаланилган адабиётлар рўйхатидаги тартиб рақами ва шу адабиётга иқтибос материал жойлашган бет қавс ичида, диссертация матнининг ўзида алоҳида кўрсатилади (масалан: [1; 25 — 26-б.]).

Манба: https://t.me/doktorantlarofficial/1729

#Таълим телеканали   #Тартиб қоида  
Сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Бизнинг Телеграм-каналимизга обуна бўлинг
СЎНГИ ЯНГИЛИКЛАР