Ўзбекистоннинг энг юксак адабий анъаналари ва маданиятига бой инсонлари, Ҳамид Олимжон ва Зулфия номидаги ижод мактаби – адабиётга ва санъатга қизиққан ёшлар учун ажойиб имкониятлар яратишга интилаётган муассаса сифатида ажралиб туради. Президент Шавкат Мирзиёевнинг 2017-йилги ташрифидан сўнг, бу мактабнинг ташкил этилиши ёш ижодкорларни қўллаб-қувватлаш ва уларнинг истеъдодларини ривожлантиришга бўлган эҳтиёжни таъкидлаб ўтган.

Шундан сўнг ўқувчи-ёшлар орасидан бадиий адабиёт ва бошқа ижод соҳаларига қизиқадиган, иқтидорлиларини саралаш, улардаги истеъдодни янада ривожлантириш учун тегишли шароит яратиш мақсадида Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 23 июндаги 418-сонли, Жиззах вилояти ҳокимининг 2017 йил 15 августдаги 462-сонли, Жиззах шаҳар ҳокимининг 2017 йил 18 августдаги 1497-сонли қарорлари асосида Ҳамид Олимжон ва Зулфия номидаги ижод мактаби ташкил этилган.

Ҳозирги кунда мактабда 232 нафардан ортиқ ёшларга малакали педагоглар сифатли таълим ва тарбия бериб келмоқда.

Ҳар йили ижод мактабига ўқувчиларни қабул қилиш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланган тартибда, саралаш имтиҳон асосида VII синфдан амалга оширилади. Ижод мактабига иқтидорли ўқувчиларни қабул қилиш ҳамда бўшаб қолган ўринларни тўлдириш учун саралаш имтиҳонлари Агентлик томонидан белгиланган қабул квотаси доирасида амалга оширилади.

Саралаш имтиҳонларида етарли балларни тўпламаган ёки қатнашмаган ўқувчиларни ижод мактаби ўқувчилар сафига қабул қилинишига йўл қўйилмайди.
Мактабда ўқувчилар учун 5 маҳал овқат, турар жойлари ва 8 дан ортиқ қуйидаги тўгараклар бепул фаолият олиб боради:

Бундан ташқари мактабга тегишли тиббиёт муассасаси ва спорт залида ҳам ўқувчилар учун барча шароитлар яратилган.
Нега айнан фарзандимни бу мактабда ўқитишим керак деган саволга мактаб расмий сайтида қуйидагича жавоб берилган.

Мактабимиз стандарт техник мактаб жиҳозларидан ташқари, назарий билимларни амалда мустаҳкамлаш учун махсус ишлаб чиқилган ускуналар билан бойитилган. Илмий лабораториялар ва намойиш заллари замонавий жиҳозларга эга. 10 дона замонавий смарт доска ва 8 проектор мавжуд. 74 та компьютер синф ўқув мақсадларига мўлжалланган, ўқувчилар жиҳозлардан шахсий (ўйин-кулги, тармоқ учун) фойдаланишлари мумкин.

Ҳозирги кунга келиб, мактабда таҳсил олаётган 11 нафар ўқувчиларнинг 14 та шеърий китоблари, 5 та ўқувчилар баёзи ва 1 та илмий мақолалар тўплами, “Ижод боғидан гулдаста” китобининг 3 та тўплами нашр эттирилган, 2 нафар ўқувчилар эса янги китоблари нашр эттирилиши учун масъул ташкилотларга тақдим этилган.

Мактаб ўқувчиларининг олий таълимга кириш кўрсаткичи ҳам бошқа мактабларга қараганда анча юқори. Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳузуридаги Билим ва малакаларни баҳолаш агентлиги “Ўтган йилги битирувчиларининг таълим муассасалари рейтинги” статистик маълумотларига кўра: имтиҳон тест синовларида иштирок этган ўтган 2024-йилги битирувчиларнинг тўплаган ўртача бали бўйича Ҳамид Олимжон ва Зулфия номидаги ижод мактаби битирувчилари Жиззах вилоятида 166.9 балл билан, биринчи Республика миқёсида эса 2-ўринни эгаллаган.

Бундан ташқари бошқа хорижий ва юртимиздаги танлов ва фестивалларда ҳам айнан шу ижод мактабининг ўқувчилари доим фаол иштирок этиб келишади.

Ижод мактабида ҳар ойда Ўзбекистон ёзувчилар уюшмаси билан ҳамкорликда турли хил адабий тадбирлар ва суҳбатлар ҳам ташкил этилади. Шунингдек Ижод мактабининг 5 нафар ижодкор ўқувчилари “Зомин семинари”да иштирок этишди, эсдалик совғалар ва сертификатлар билан тақдирланишди.

Бугунги кунда Ҳамид Олимжон ва Зулфия номидаги ижод мактаби қуйидаги ижтимоий тармоқларда фаол фаолият олиб боради:
Агар сизнинг ҳам фарзандингиздаги ижодий қобилиятни аниқласангиз ёки қўшимча саволлар пайдо бўлган бўлса, қуйидаги манзилга ва рақамларга мурожаат қилишингиз мумкин:
Ижод мактабига қабул учун жавобгар шахс Мамуров Акбар +99899-550-04-44
Ижод мактаби — бу ақлнинг қанотларини енгиллаштириб, орзуларни ҳақиқатга айлантирадиган сеҳрли макон.
Бизни кузатишда давом этинг Таълим телеканали таълимдаги энг сўнгги янгиликларни ҳар доим сиз билан бўлишишга тайёр!
Маъмура Тўраева тайёрлади
#Мақола