Тошкентда ўқувчи ўринлари танқислиги долзарб муammoга айланиб бормоқда. 2025−2026 ўқув йилида бу кўрсаткич 141 минг нафарга етган. Кейинги беш йилда пойтахтдаги ўқувчилар сони яна 71 минг нафарга, яъни 14 фоизга кўпайиши кутilmоқда. Агар чоралар кўрилмаса, 2030−2031 ўқув йилига келиб танқислик 212 минг ўринга етиши мумкин.
Шу сабабли 2030-йилгача республика бюджети ҳисобидан 48 минг, маҳаллий бюджет ҳисобидан эса 78 минг янги ўқувчи ўрни яратиш режалаштирилган. Жами 126 минг ўрин ташкил этилса, мактаблардаги юклама ҳозирги 1,4 коэффициентдан 2030-йилда 1,2 гача пасайиши кутilmоқда.
2026−2027 ўқув йили учун умумий майдони 64,6 минг квадрат метр, жами 38 минг ўринга мўлжалланган 24 та янги мактаб лойиҳаси тайёрланган. Бундан ташқари, амалдаги намунавий лойиҳаларга 17 та янги имконият қўшилмоқда: қўшимча ўқув майдонлари, кутубхоналар, спорт ва маданий тадбирлар учун заллар ҳамда ўқитувчилар учун қулай хоналар.
Янги лойиҳаларда пандус ва лифтлар, инклюзив таълим хоналари ҳамда тиббий хоналар ҳам назарда тутилган. Ҳаракат ва сув датчикларидан фойдаланиш электр энергияси сарфини 20 фоизгача, сув сарфини эса 10 фоизгача тejash имконини беради. Ер майдонидан самарали фойдаланиш учун ер майдонини 50 фоизга тejash ва спорт майдонларини уч баробар кенгайтириш режалаштирилган.
Яна бир муҳим янгилик: хусусий таълим марказлари пойтахтдаги давлат мактаблари билан ҳамкорлик қилади. Бу ўқувчиларга мактабнинг ўзида олий таълим муассасаларига киришга тайёрланиш ва янги тилларни ўрганиш имконини беради.
Пойтахтда 3−7 ёшли болалар сони 253 мингни ташкил этади. Мактабгача таълим билан қамров 79,2 фоизга етган бўлса-да, боғчалардаги ўринлар танқислиги ҳали ҳам 65 минг атрофида. 2030-йилгача республика бюджети ҳисобидан 8 минг, маҳаллий бюджет ҳисобидан эса 32 минг қўшимча ўрин яратилади. Натижада қамров даражаси 92 фоизга етказилади.
2026−2027 ўқув йили учун умумий майдони 32 минг квадрат метр, жами 16 минг ўринга мўлжалланган 28 та янги боғча лойиҳаси тайёрланган. Лойиҳаларга сенсор ва логопед хоналари, психологик-педагогик ёрдам жойлари, тиббий блок ҳамда видеокузатув тизимлари киритилмоқда. Ҳаво тозалагичлар ва қуёш панеллари ҳам режалаштирилган.
Агар режа тўлиқ амалга ошса, ота-оналар учун энг катта муammоллардан бири — фарзандга жой топиш қийинчилиги камаяди. Бироқ бу режалар қанчалик тез ва сифатли бажарилишини кузатиб бориш муҳим.
Манба: Gazeta.uz
#Янгиликлар #Статистика #Мактаб