Олийгоҳ танлаш боти
Ўзбек ▾
O'zbekЎзбекРусскийIngliz tili
Янгиликлар

“Беш ташаббус олимпиадаси” финали: талабалар ўртасида ғолиблар аниқланди

“Беш ташаббус олимпиадаси” финали: талабалар ўртасида ғолиблар аниқланди

Фото: Таълим Телеканали

Урганч давлат университети мезбонлигида “Беш ташаббус олимпиадаси” республика финал босқичи ўтказилди. Вазирлик маълумотига кўра, Хоразм заминида бундай мусобақа илк бор ташкил этилди. Унда мамлакатнинг 14 та ҳудудидан 700 нафардан зиёд олий таълим муассасалари талабалари 5 та спорт тури бўйича куч синашди.

Умумжамоа ҳисоби

  • 1-ўрин — Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети ва Тошкент давлат транспорт университети;
  • 2-ўрин — Абу Райҳон Беруний номидаги Урганч давлат университети;
  • 3-ўрин — Фарғона давлат техника университети.

Спорт турлари бўйича натижалар

Енгил атлетика: 1-ўрин — Фарғона давлат техника университети, 2-ўрин — Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети, 3-ўрин — Гулистон давлат университети.

Стол тенниси. Қизлар: 1-ўрин — Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети, 2-ўрин — Тошкент давлат транспорт университети, 3-ўрин — Урганч давлат университети. Йигитлар: 1-ўрин — Халқаро инновацион университети, 2-ўрин — Менежмент ва иқтисодиёт институти, 3-ўрин — Тошкент давлат тиббиёт университети.

Стритбол. Қизлар: 1-ўрин — Урганч давлат университети, 2-ўрин — Тошкент давлат тиббиёт университети, 3-ўрин — Тошкент давлат иқтисодиёт университети. Йигитлар: 1-ўрин — Тошкент давлат транспорт университети, 2-ўрин — Тошкент давлат тиббиёт университети, 3-ўрин — Тошкент давлат иқтисодиёт университети.

Волейбол. Қизлар: 1-ўрин — Чирчиқ давлат педагогика институти, 2-ўрин — Термиз давлат педагогика институти, 3-ўрин — Ўзбекистон Миллий университети. Йигитлар: 1-ўрин — Наманган давлат техника университети, 2-ўрин — Навоий давлат кончилик ва технологиялар университети, 3-ўрин — Тошкент давлат тиббиёт университети.

Мини-футбол: 1-ўрин — Турон халқаро университети, 2-ўрин — Қорақалпоғистон давлат университети, 3-ўрин — Гулистон давлат университети.

Шунингдек, мусобақани юқори савияда ташкил этгани учун Урганч давлат университети ректори Феруза Мадрахимовага Ўзбекистон Республикаси Спорт вазирлигининг Ташаккурномаси топширилди.

Манба: Таълим ва илм-фан вазирлиги

Улашиш: Telegram Facebook
Сўнгги янгиликлардан хабардор бўлингБизнинг Телеграм-каналимизга обуна бўлинг Обуна бўлинг