Рақамларда: қайси мактаб дарсликлари энг кўп юклаб олинмоқда

Фото: Таълим Телеканали
Таълим телеканали сайтидаги дарсликлар бўлимида 25–28-ноябр кунлари 2 139 киши 2 755 та дарсликни юклаб олди. Қайси фан ва қайси синф дарсликлари кўпроқ керак бўлаётганини ҳисобладик.
Фанлар бўйича: биринчи ўринда — Рус тили

Ўзбек тилидаги мактаблар учун дарсликлар орасида энг кўп юклангани — Рус тили (221), кейин Она тили (194), Ўзбекистон тарихи (172), Жаҳон тарихи (156) ва Адабиёт (136). Иккала тарих фани бирга 328 марта юклаб олинган.
Энг кўп юкланган 5 та китоб
- 5-синф Рус тили — 120
- 7-синф Жаҳон тарихи — 58
- 11-синф Ўзбекистон тарихи — 44
- 7-синф Ўзбекистон тарихи — 44 (бу дарсликнинг audio версияси ҳам бор)
- 8-синф Адабиёт — 41
Синфлар бўйича: 5-синф олдинда

5-синф дарсликлари 533 марта юклаб олинган — бу 1–4-синфларнинг ҳаммасидан (387) ҳам кўп. 8-синф (420) ва 6-синф (375) кейинги ўринларда. Юклаб олинганларнинг 70 фоизи ўзбек тилидаги, 29 фоизи рус тилидаги дарсликлар.
Қандай ҳисобладик
Фақат саҳифадаги «Юклаб олиш» тугмаси босилиши саналди: битта одам битта китобни бир неча марта юкласа — бир марта. Қидирув тизимлари ва бошқа роботлар ҳисобга олинмади.
Барча дарсликлар бепул: talimtelekanali.uz/uzc/darsliklar. Ўқитувчилар учун дарс ишланма, тақдимот ва тестни эса @TalimYordamchi_bot 1 дақиқада тайёрлайди.
Манба: talimtelekanali.uz дарсликлар бўлими статистикаси, 2026-йил 25–28-ноябр. Таълим Телеканали таҳлили.