Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳузуридаги Талаба ва ўқувчиларнинг ижтимоий фаоллигини ошириш маркази томонидан олий таълим муассасалари тюторлари учун ташкил этилган малака ошириш курсларининг навбатдаги гуруҳи дарс машғулотлари бошланди.
Мазкур курс олий таълим муассасаларида фаолият юритувчи тюторларнинг талаба-ёшлар билан ишлаш жараёнида маънавий-маърифий, ўқув-методик, илмий ва инновацион соҳадаги фаолиятни ташкил этишда зарур бўлган замонавий билимларини мунтазам равишда янгилаб бориш мақсадида ташкил этилган бўлиб, унда ўқув машғулотларини олиб бориш учун Вазирлик тизимидаги ташкилотлар ҳамда олий таълим муассасаларидан тажрибали мутахассис ҳамда педагоглар жалб этилган.
Малака ошириш машғулотлари якунлангач таълим дастурларини муваффақиятли ўзлаштирган курс тингловчиларига ҚР-кодли электрон сертификатлар берилади.
#Таълим телеканали #Янгиликлар