Ўзбекистоннинг энг нуфузли олий таълим муассасаларидан бири ҳисобланган Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети ўзбек тилининг Ўзбекистонда ва халқаро миқёсда нуфузини ошириш, ўзбек адабиёти, фольклори, миллий қадриятларини тарғиб этиш, Ўзбекистоннинг жаҳон цивилизациясидаги муносиб ўрнини таъминлаш бўйича давлат сиёсатини ҳаётга татбиқ этиш, ўзбек тили ва адабиёти билан бир қаторда ўзбек халқининг маънавияти, тарихи ва маданияти, фалсафасини тадқиқ этиш ва ушбу мақсадни амалга ошириш учун етук мутахассисларни тайёрлайди.
Университет Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 13 майдаги Фармонига кўра, Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университетнинг Ўзбек филологияси ва Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университетининг Ўзбек тили ва адабиёти факультетлари базасида ташкил қилинган.

1918 йилда Ўрта Осиё давлат университети Адабиёт ва фалсафа факультети очилган. Ушбу факультет ҳозирги кунда бир нечта мустақил университетлар учун ҳам асос бўлган. 1921 йилда Ўрта Осиё давлат университети Шарқ тадқиқотлари факультети ташкил этилган. Кейинчалик ушбу факультетдан мустақил институт ва бир нечта факультетлар ажралиб чиққан. 1935 йилда Тошкент давлат педагогика институти ташкил этилди ва энг аввало Ўзбек тили ва адабиёти факультети тузилди. Айни вақтда Ўрта Осиё давлат университети ҳам фаолият юритган. 1942 йили Ўрта Осиё давлат университетида Тарих ва филология факультети ташкил этилган. Ушбу факультет кўплаб машҳур олимлар, ижодкорлар учун марказ ҳисобланган. 1950 йилларда Тошкент давлат педагогика институти таркибида Тарих ва филология факультети ташкил этилган. Ушбу факультет институтнинг энг қадимий ва энг йирик факультети саналган. 1956 йил эса Ўрта Осиё давлат университети Тошкент давлат университети деб қайта номланди ва Филология (ўзбек, рус, роман-герман тиллари ва журналистика) факультети ташкил этилди. 1998 йилда Тошкент давлат педагогика институтига университет мақоми берилди ва Ўзбек тили ва адабиёти факультети қайта ташкил этилди.
Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетнинг ҳузурида 8 та ихтисослик бўйича фан доктори (ДСc) ва фалсафа доктори (ПҳД) илмий даражаларини берувчи илмий кенгашлар тузилиб, муваффақиятли фаолият юритмоқда.
Ҳозирда университетда 50 дан ортиқ ўқитувчилар фаолият юритади. Жумладан китобхонларнинг меҳрини қозонган Баҳодир Каримов, Зулхумор Холмонова, Анвар Бўронов, Узоқ Жўрақулов, Жавлон Жовлиев, Қозоқбой Йўлдошов, Дилнавоз Юсупова, Нурбой Жабборов, Олим Усмонов каби бир қанча профессор устозлар талабаларга таълим беришади.

Бугунги кунда университетда 17 та кафедра ва қуйидаги 4 та факультет мавжуд:
Университет Бакалавриат ва магистратура босқичларида қуйидаги йўналишларда мутахассислар тайёрлайди:
Бакалавриат:
Магистратура:
Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетининг Ахборот — ресурс марказида 10 минг номдаги 30 мингга яқин бадиий, илмий, илмий-оммабоп, ижтимоий — сиёсий адабиётлар, 300 мингдан ортиқ электрон ресурслар, 5 мингга яқин мобиле китоблар мавжуд.

Университетнинг 50 дан ортиқ халқаро илмий муассасалар, таълим даргоҳлари билан меморандум ва шартномалари мавжуд. Хусусан, Пискент, Анқара, Йилдирим Боязид, Култепа, Машҳад, Боку, Гази каби университетлар билан фаол ҳамкорлик алоқалари ўрнатилган.

Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетида 670 ўринга мўлжалланган 2 та талабалар турар жойи (ТТЖ) мавжуд. ТТЖда доимий равишда ҳаёт жуда ҳам қизғин. Хусусан, улар учун ташкил этилган кутубхона 24 соат давомида фаолият юритади. ТТЖда Wi-Fi ҳудудининг ташкил этилиши, қаватлараро танловларнинг уюштирилиши ва турли хил фестиваллар, заковат ўйинлари ўтказилиши, албатта, олтин даврнинг унутилмас воқеалари ҳисобланади.

Агар сизда университет юзасидан яна қўшимча саволлар туғилган бўлса қуйидаги манзилга ва рақамларга мурожаат қилишингиз мумкин.
Сизнинг адабиётга меҳрингиз ўзгача бўлса бу олий таълим муассасаси айнан сиз учун!
Маъмура Тўраева тайёрлади
#Олийгоҳлар