Янгиликлар 01/06/2025 Вазир жамғармасидан тўланадиган устаманинг 2-босқич натижалари эълон қилинди

Вазир жамғармасидан 2025-2026 йилларда тўлаб бериладиган устама учун иккинчи босқич — суҳбат синовлари натижалари эълон қилинди.

Талабгорлар ўз натижаларини pedagog.uzedu.uz – платформасида “Мурожаатларим” бўлимида кўришлари мумкин.

Маълумот учун, суҳбат натижаси бўйича 4 ва ундан юқори балл олганлар устамага тавсия этилиши белгиланган. Тўловлар жорий йилнинг май ойидан 2026 йилнинг январь (9 ой) ойлари давомида тўланади.

#Янгиликлар  
Сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Бизнинг Телеграм-каналимизга обуна бўлинг