17–21 февраль кунлари Инновацияларни жорий қилиш ва технологиялар трансфери Миллий офиси томонидан олий таълим муассасаларининг илмий-инновацион ишланмаларни тижоратлаштириш бўлимлари ходимлари учун “Илмий ишланмаларни лойиҳалаш, ишлаб чиқариш ва тижоратлаштириш” мавзусида семинар-тренинг ташкил этилди.
Тадбирда 50 га яқин олий таълим муассасалари вакиллари иштирок этиб, тадқиқот ва тараққиёт (R&D) жараёнларининг долзарб масалалари ҳамда “назариядан бозоргача” концепцияси доирасида муаммолар ва уларнинг ечимлари юзасидан муҳокамалар олиб борди. Шунингдек, семинар-тренинг давомида иштирокчилар киберхавфсизлик, савдо психологияси, тескари инжиниринг (reverse engineering), 3D сканер ва принтер технологиялари, CAD моделлаш, пост-процессинг жараёнлари ҳамда халқаро сервис йўналишларида билим ва тажрибаларини оширди.
Мазкур семинар-тренинг илмий ишланмаларни тижоратлаштириш жараёнларини такомиллаштириш ва олий таълим муассасалари ходимларининг малакасини оширишга қаратилган муҳим ташаббус бўлди. Тадбир якунида иштирокчиларга сертификатлар топширилди.
#Таълим телеканали #Янгиликлар