Ариза топшириш учун қуйидаги сайтлар орқали онлайн рўйхатдан ўтилади:
➡️ transfer.edu.uz — давлат олийгоҳининг биридан бошқасига;
➡️ my.uzbmb.uz — хорижий мамлакатларда ёки республикада фаолият юритаётган хорижий ва нодавлат олий таълим муассасаларидан давлат олийгоҳларига.
Аризалар қачон берилади?
● Ўқишни кўчириш бўйича аризалар ҳар йили 15 июлдан 5 августгача берилади.
● Аризалар ҳар йили 5 августдан 30 августга кўриб чиқилади.
Ўзбекистондаги бир ОТМдан бошқасига кўчириш учун эса фақат 2 тоифа талабаларга рухсат бор:
■ Талаба турмушга чиқса, турмуш ўртоғининг яшаш жойидаги ОТМга;
■ Давлат хизматчисининг иш жойи ўзгарганда фарзанди ёки турмуш ўртоғи тегишли раҳбар тавсияномаси билан ўқишини кўчириши мумкин.
Ўқишини кўчириш учун қуйидаги ҳужжатлар тақдим қилинади:
● кўчиришни истаган таълим йўналиши, ўқув тили ва шакли кўрсатилган ҳолдаги ариза;
● рейтинг дафтарчаси ёки академик маълумотнома нусхалари;
● ички перевод бўлса асослантирувчи ҳужжат;
● паспорт ёки ID нусхаси.
Қуйидаги ҳолатларда ўқишни кўчириш аризалари рад этилиши мумкин:
✅аккредитацияга эга бўлмаган хорижий ОТМда ёки уларнинг филиалларида ўқиганлар;
✅мавжуд таълим шаклидан бошқа таълим шаклида ўқиганларга;
ОТМнинг марказлари, бўлимлари, ўқув-маслаҳат пунктлари ва бошқаларда ўқиганларга;
✅1-курс 1-семестрни тугатмасдан ўқишни кўчирмоқчи бўлганлар;
✅ОТМда мос таълим йўналиши ёки шакли бўлмаганда, фанлар бўйича фарқлар 4 тадан ошганда;
✅контракт асосида ўқиётганлар тўловни ўз муддатида тўламаганда;
✅талабанинг шахсий йиғма жилди ўз муддатида берилмаганида;
✅грант билан кўчириш учун бўш ўринлар бўлмаганида;
✅ОТМ моддий-техника базаси имконияти чекланганда;
✅мақсадли қабул қилинганлар бошқа таълим йўналишига, бошқа олий таълим муассасасига кўчирмоқчи бўлганда;
✅кечки таълимдан сиртқи таълимга ҳамда кечки таълимнинг бир таълим соҳасидан иккинчи таълим соҳасига;
✅ талаба Ўзбекистон ва хорижий олий таълим муассасаларининг ўзаро келишуви асосида қабул қилиниб, қўшма таълим дастурлари асосида таҳсил олган ёки таҳсил олаётган бўлса.
➡️Грант асосида ўқишни кўчириш учун фақат грантда ўқиётган талабалар ариза бериши мумкин ҳамда ариза берилган ОТМнинг жорий йилдаги қабул квотасида грант ўринлар мавжуд бўлиши керак.
➡️Кўзи ожизлар ҳамда ногиронлиги бўлган шахсларга ажратилган квотада грант асосида ўқиётганлар ўқиши гранти асосида кўчирилади.
➡️Хорижий ОТМдан ўқишни Ўзбекистон ОТМларига кўчирмоқчи бўлганлар махсус синов (тест ёки ёзма иш ёки касбий (ижодий) имтиҳон шаклида) топширади.