Сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Бизнинг Телеграм-каналимизга обуна бўлинг
30 майдан эҳтиёжманд оилалардаги хотин-қизларни ОТМга қўшимча давлат гранти асосида ўқишга қабул қилиш учун тавсияномалар бериш жараёни бошланди.
❓Ариза қандай топширилади?
Талабгорлар Оила ва хотин-қизлар қўмитасининг ахборот тизими — https://tavsiyanoma.ijro.uz орқали 30 майдан 8 июнга қадар онлайн ариза қолдиришлари лозим.
❓Тавсиянома кимларга берилади?
➖ Кам таъминланган оила фарзанди бўлган қизларга;
➖ Ота-онасидан бири ёки иккаласи ҳам вафот этган оила қизларига;
➖ Ногирон фарзанди бўлган, эҳтиёжманд оилалардаги хотин-қизларга;
➖ 14 ёшгача бўлган 2 ва ундан ортиқ бола ўстираётган ёлғиз аёлларнинг қиз фарзандларига;
➖ Ота-онасининг ногиронлиги бўлган қизларга;
➖ Фарзандини ёлғиз тарбиялаётган оналарга.
#Янгиликлар