Янгиликлар 02/06/2025 2025-йилда тестда қатнашиш учун тўлов миқдори янгиланди

2025-йилги олий таълимга кириш имтиҳонлари ва ўқишни кўчириш тест синовларида қатнашиш учун белгиланган тўлов миқдори 187 500 сўм этиб белгиланди. Бу миқдор Базавий ҳисоблаш миқдорининг (БҲМ) 50 фоизи асосида ҳисобланган.

Ўтган йилда БҲМ 340 000 сўм бўлган бўлса, 2025-йилда бу кўрсаткич 375 000 сўмга етказилди. Шу сабабли тестда қатнашиш тўлови ҳам 170 000 сўмдан 187 500 сўмга ошди.

Кимлар тест тўловидан озод этилади?

Қуйидаги абитуриентлар белгиланган 187 500 сўмлик тўловдан озод қилинади:

• Жорий йилда мактаб, литсей ёки коллежни тамомлаётган битирувчилар

• 1-, 2- ёки 3-гуруҳ ногиронлиги бўлган шахслар

• Меҳрибонлик уйлари тарбияланувчилари

• Болалар шаҳарчасининг битирувчилари

• “Ижтимоий ҳимоя ягона реестри”да рўйхатга олинганлар ва уларнинг фарзандлари

• “Ёшлар дафтари”да рўйхатга олинган ёшлар

Юқоридаги имтиёзли тоифаларга кирмаган абитуриентлар ва ўқишини бошқа ОТМга кўчиришни истаганлар (переводчилар) тест синовида қатнашиш учун 187 500 сўм тўловни амалга оширишлари шарт.

#Янгиликлар  
Сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Бизнинг Телеграм-каналимизга обуна бўлинг