✅ Аслида Меҳнат кодексининг 208-моддасидаги қоидалар талабаларга тааллуқли эмас. Талабалар ходим ҳисобланмайди.
Шунинг учун талабалар учун 5 кунлик ўқишми ёки 6 кунлик ўқишми, бунинг мутлақо фарқи йўқ.
❓ Хўп, унда душанба куни талабалар нима қилади?
Бу олийгоҳдаги ўқитувчиларнинг иш тартибига боғлиқ. Агар ўқитувчилар 5 кунлик иш ҳафтасида ишласа, унда душанба куни уларга дам олиш куни бўлади. Демак, талабалар ҳам ўқишга бормайди.
Агар ўқитувчилар 6 кунлик иш ҳафтасида ишласа, унда душанба куни ишга чиқади ва ўз-ўзидан талабалар учун ҳам ўқишлар бўлади.
Шу сабабли Сиз душанба куни нима қилишингизни ўқийдиган олийгоҳингиздан аниқлаштиринг.
Масалан, Тошкент давлат иқтисодиёт университети душанба куни ўқитувчиларга ҳам, талабаларга ҳам дам олиш куни бўлишини эълон қилди.
Тошкент ахборот технологиялари университети эса аксинча душанба куни одатдагидай ўқиш бўлишини, дарс қолдириш учун сабаб йўқлигини маълум қилди.
#Янгиликлар