Умумий маълумотлар
Гарварддаги Инновация фанлари лабораторияси Сан-ДиЭгодаги Калифорния университети билан ҳамкорликда бизнесга қизиққанлар учун бепул онлайн курс — HarvardX: Technology Entrepreneurship тақдим этади.
Ушбу курсда иштирокчилар муваффақиятли янги бизнесни йўлга қўйиш учун технологиялардан фойдаланиш ва уни мижозлар эҳтиёжлари билан мослаштириш усулларини ўрганади.
Дастур қуйидаги мавзуларни қамраб олади:
- Технологик тадбиркорликка тизимли ёндашув;
- Мижозларнинг эҳтиёжларини истиқболли технологиялар билан мослаштириш орқали янги фойдаланиш усулларини яратиш;
- Бизнес ва операцион моделларни мослаштириш йўллари;
- Технологиянинг тайёрлик ва бозорга мослигини баҳолаш;
- Молиялаштиришни таъминлаш имкониятларини кўриб чиқиш.
Курс 2024 йилнинг 28 августидан 3 октябригача давом этади.
Дастур ҳақида батафсил ушбу ҳавола орқали маълумот олиш мумкин.
Мақбуллик шартлари
- Дастурга қизиққан барча қатнашиши мумкин;
- Инглиз тилини дастурда қатнашиш даражасида билиш лозим;
- Номзодлар бизнес ва бошқарув бўйича бошланғич билимга эга бўлишлари керак;
- Иштирокчилардан технология тадбиркорлиги, танқидий фикрлаш, тижоратлаштириш, инновациялар, тадқиқот ва ишланмалар бўйича кўникмага эга бўлиш талаб қилинади.
Фойдали томонлари
- Дастурда бепул қатнашиш мумкин;
- Дарслар Гарвард университети етакчи профессорлари томонидан ўтилади;
- Бутун дунё бўйлаб таълим ва тегишли фанларнинг сифатини яхшилашга қаратилган тадқиқотларда иштирок этиш;
- Бизнес ва бошқарув соҳаси бўйича кенг билимга эга бўлиш имконияти.
Муҳим: Курсда қатнашганлар маълум миқдордаги тўлов (149$) эвазига университет томонидан бериладиган махсус сертификатга эга бўлишлари мумкин.
Ҳужжат топшириш
Дастурда қатнашишни истаганлар ушбу ҳавола орқали рўйхатдан ўтиб, ариза топширишлари мумкин.
Кимлар учун
- Мактаб ўқувчилари (9-синфгача), Мактаб ўқувчилари (юқори синфлар), Ўрта маълумотли (мактаб/коллеж битирувчиси), Бакалавр талабаси , Олий маълумотли (бакалавр), Магистр талабаси, Олий маълумотли (магистр), PhD талабаси , Фалсафа фанлари доктори
Дастур тили
Ёш чегараси
Манба: https://t.me/grantgouz/7514
#Янгиликлар
#Абитуриент
#Талаба