Мақолалар 19/04/2025 Кундузги ёки сиртқи қайси диплом кучлироқ?

Кўпчиликда бир савол туғилади:

"Кундузги ва сиртқи диплом бир хил кучга эгами?"

✅Жавоб: Ҳа, иккала диплом ҳам юридик жиҳатдан тенг кучга эга. Яъни, дипломда сизнинг кундузги ёки сиртқи ўқиганингиз ёзилмайди. Фақат олий таълим муассасаси, мутахассислик ва битирган сана кўрсатилади.

❓Фарқ нимада?

Ўқиш жараёнида: кундузги таълимдагилар — кун бўйи дарсда бўлсалар, сиртқи таълимдагилар — йилда жами 8 ҳафталик ўқиш ва сессияда иштирок этадилар. 

📑 Лекин қонуний кучи бир хил!

Хулоса –  Агар сиз сиртқи, кечки ёки масофавий таълимда ўқиётган бўлсангиз, хавотир олманг. Диплом ҳуқуқий жиҳатдан кундузги диплом билан бир хил ҳисобланади.

Сизнинг-ча, қайси таълим шакли фойдалироқ?

#Мақола  
Сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Бизнинг Телеграм-каналимизга обуна бўлинг