Янгиликлар 13/12/2024 7 та тиббиёт олийгоҳида реабилитация кафедралари очилади

Президент раислигида бўлиб ўтаётган ижтимоий ҳимоя соҳасидаги ишлар ва 2025 йил учун устувор вазифалар муҳокамасига бағишланган йиғилишда 7 та тиббиёт олийгоҳида реабилитация кафедралари очилиши бўйича топшириқ бериб ўтди.

Жумладан, республика бўйича 33 та туманда ногиронлиги борларнинг реабилитация қамрови 1 фоизга ҳам етмаслиги танқид қилинди.

Шу боис соҳа учун масъуллар келгуси йилда реабилитация бўйича кескин ўзгариш қилиши кераклиги кўрсатиб ўтилди.

Бунинг учун ҳар бир вилоят, туман шифохонасида реабилитация хизматлари йўлга қўйилади. 12 та ногиронлик реабилитация марказида эрготерапия, физиотерапия, даволаш-гимнастика хизматлари қамрови 5 карра оширилади.

7 та тиббиёт олийгоҳида реабилитация кафедралари очилади, профессор-ўқитувчилар Корея тажрибаси асосида қайта ўқитилади. Республика реабилитация марказига Корея ва Япониядан экспертлар олиб келиниб, маҳаллий мутахассислар малакаси оширилади.

#Янгиликлар  
Сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Бизнинг Телеграм-каналимизга обуна бўлинг