Эндиликда абитуриентлар "юриспруденция" йўналишидаги ОТМларга суҳбат асосида қабул қилинади
Вазирлар Маҳкамасининг "Давлат таълим муассасаларида юридик таълимнинг узлуксиз тизимини жорий этиш ҳамда вояга етмаган ёшларнинг ҳуқуқий маданияти ва саводхонлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарори эълон қилинди. Ушбу қарорга мувофиқ, эндиликда юридик техникумлар негизида Тошкент давлат юридик университетининг академик лицейлари ташкил қилинади. Уларнинг иқтидордли битирувчилари "юриспруденция" йўналишидаги олий таълим муассасаларига суҳбат асосида тест синовларисиз қабул қилиниши тасдиқланди.
Шунингдек, қарорда қуйидаги бандлар ҳам белгилаб қўйилган:
Ушбу қарор орқали юридик таълимни янада самарали ва узлуксиз қилиш мақсад қилинган. Суҳбат асосида қабул қилиш тизими юридик таълимнинг сифатини оширишга хизмат қилади.
#Янгиликлар #Таълим телеканали #Талаба