Ўзбекистон мактабларидаги таълим сифати ва жорий этилаётган ислоҳотлар ҳақида сўров ўтказилди. UPL корреспонденти 7 февраль куни 2238 нафар ўқувчи ва ота-она ўртасида “Ўзбекистон мактабларидаги таълим даражасини қандай баҳолайсиз?” деган савол берди. Сўров натижаларига кўра, аксарият респондентлар ислоҳотларнинг ўқитувчилар ва ўқувчиларнинг кўп вақтини эгаллашидан шикоят қилган.
Сўров натижалари
Аниқланишича, респондентларнинг 24,31 фоизи, яъни 544 киши, мактаблардаги шароитлар яхшиланганини ва таълим жараёнида сезиларли ўзгаришлар бўлганини ижобий баҳолаган. Бироқ 1481 нафар қатнашчи (66,18%) ислоҳотлар ўқитувчилар ва ўқувчиларнинг кўп вақтини эгаллаб, билим олиш жараёнига салбий таъсир кўрсатаётганини таъкидлаган. Қолган 213 киши (9,52%) эса мактаблардаги шароитларда ҳеч қандай ўзгариш сезилмаганини ва ислоҳотлар амалда жорий этилмаётганини билдирган.
Келгусидаги ишлар
Натижаларга кўра, Ўзбекистон мактабларидаги ислоҳотлар фуқаролар кутган даражада самара бермаяпти. Шу сабабли, таълим соҳасини янада мустаҳкамлаш учун тегишли идоралар чуқур таҳлил ўтказиб, ислоҳотларни қайта кўриб чиқиши лозим.
Манба: https://t.me/uz24uzb/8824
#Таълим телеканали #Ўқувчи