АҚШда жойлашган Action For Nature (AFN) нотижорат ташкилоти ҳар йили International Young Eco-Hero Awards танловини ўтказиб keladi. Бу танлов 8-16 ёшли болаларнинг табиатни ҳимоя қилиш ҳамда асрашга қаратилган муваффақиятли индивидуал ташаббусларини ва лойиҳаларини эътироф этиш ва мукофотлаш мақсадида ташкил этилган.
Ҳозирда ушбу танловнинг 2025-йилги мавсумига аризалар қабул қилинмоқда. Аризалар инглиз тилида қабул қилинади.
Ғолиблар қуйидагича мукофотланади:
- 1000 долларгача пул мукофоти
- Махсус сертификат
- Ғолиблар ва уларнинг лойиҳалари оммавий ахборот воситаларида
- Eco-Hero Алумни Facebook гуруҳига қўшилиш имконияти тақдим этилади.
Танловда қатнашиш учун қўйилган талаб ва шартлар қуйидагича:
- Табиий олам ҳимояси, атроф-муҳит саломатлиги, тадқиқоти ёки тарғиботига оид лойиҳалар билан қатнашиш мумкин.
- Лойиҳа ҳаракат ва иштирокчиларнинг ўз ташаббусига асосланган бўлиши керак, ўқитувчи ёки бошқа масъул шахс томонидан вазига сифатида тайинланган лойиҳалар қабул қилинмайди.
- Лойиҳа давомийлиги камида 6 ой бўлиши ҳамда якунланиш арафасида ёки охирги бир йил ичида якунланган бўлиши керак.
- Агар лойиҳа ихтиродан иборат бўлса, ариза беришдан олдин айрим синовлар ўтказилиши керак.
- Ариза берувчилар 2025 йил 28 февраль ҳолатига кўра, 8-16 ёш оралиғида бўлиши керак.
- Уй ҳайвонлари ёки тутқунликда ушлаб турилган ҳайвонларга оид лойиҳалар, иншо ёки ҳисоботлар қабул қилинмайди.
- Танловнинг аввалги ғолиблари, AFN кенгаши аъзолари, фаол ўқиш панели аъзолари ёки ҳакамлар ҳамда уларнинг яқин қариндошлари қатнаша олмайди.
- Аризалар инглиз тилида топширилиши лозим.
Аризалар бир қанча мезонлар асосида баҳоланади, жумладан, лекин шу билан чекланмаган ҳолда:
- оригиналлик
- қийинлик даражаси
- ташкилий масалалар
- лойиҳага бағишланган вақт узунлиги
- бошқаларга ўтказган таъсири ёки берган таълими
- ташқи манбалардан (масалан, кутубхона, экспертлар, медиа, ҳамжамият етакчилари) фойдаланилгани
- мақсадларга эришишдаги муваффақият даражаси
- атроф-муҳитга таъсири
Дастурга қабул жараёни:
Аризалар 2025 йил 28 февралгача қабул қилинади. Аризалар онлайн тарзда BU YERDA қабул қилинади.
Номзодлар ариза шаклида сўралган шахсий маълумотларни киритиш билан бир қаторда лойиҳага оид саволларга ҳам батафсил жавоб бериши керак.
МУҲИМ: Ариза топширишга киришишдан олдин танлов қоидалари билан батафсил танишиб чиқинг.
Саволлар юзасида қуйидаги email манзилига мурожаат қилишингиз мумкин: mail@actionfornature.org.
#Таълим телеканали
#Грандлар