Танловлар 07/02/2025 “Best IP – 2025” энг яхши интеллектуал мулк объектлари танловини

   Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги “Интеллектуал мулк маркази” (кейинги ўринларда Давлат муассасаси деб юритилади) аҳолининг интеллектуал мулк ҳақидаги хабардорлик даражасини янада ошириш, илм-фан ва илмий фаолият билан шуғулланувчи шахсларни қўллаб-қувватлаш ва интеллектуал фаолият натижаси эгаларини рағбатлантириш мақсадида “Бест IP – 2025” энг яхши интеллектуал мулк объектлари танловини эълон қилади.

   Танловда сўнгги 3 йил (2022-2024 йиллар) давомида муҳофаза ҳужжатлари олинган ва амалда сақлаб турилган энг яхши ихтиро ёки фойдали модель, энг яхши селекция ютуғи, энг яхши саноат намунаси номинациялари бўйича қабул қилинади.

   Танловда ҳар бир номинация бўйича ғолиб бўлган иштирокчилар Адлия вазирлигининг фахрий ёрлиғи билан биргаликда қуйида кўрсатилган миқдордаги пул мукофоти билан тақдирланади:

  • энг яхши ихтиро ёки фойдали модель бўйича базавий ҳисоблаш миқдорининг 30 баравари;
  • энг яхши селекция ютуғи бўйича базавий ҳисоблаш миқдорининг 25 баравари;
  • энг яхши саноат намунаси бўйича базавий ҳисоблаш миқдорининг 20 баравари.

   Танловда иштирок этишни хоҳловчилар 2025 йилнинг 1 февралдан 1 апрель кунига қадар танловда иштирок этишни истаган интеллектуал фаолият натижаси эгалари томонидан комиссияга қуйидаги ҳужжатлар тақдим қилинади:

  • “Best IP – 2025” энг яхши интеллектуал мулк объектлари танловида қатнашиш учун ариза;
  • объектдан фойдаланиш далолатномаси ёки объектнинг фойдаланишга тайёрлиги тўғрисидаги бошқа ҳужжат (тажриба ёки саноат синови далолатномаси‚ лицензия шартномаси, татбиқ қилиш далолатномаси ва бошқалар).

Танловда қатнашиш учун аризаларни ва маълумотларни қуйидаги манзилга юборишингиз мумкин.

Телефон: 71-232-50-19

Электрон почта манзили: tanlov@ima.uz

Манзил: 100011, Тошкент шаҳри, Шайхонтоҳур тумани, Хадра мавзеси, 33-уй.

#Таълим телеканали  
Сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Бизнинг Телеграм-каналимизга обуна бўлинг