“Олимпия ва паралимпия шон-шуҳрати музейи”да “Беш ташаббус олимпиадаси” нинг янги мавсуми тантанали равишда очилди!
Тантанали тадбир очилишида сўзга чиққанлар, ушбу олимпиада қисқа вақт ичида умуммиллий ҳаракатга айланганини таъкидлади. Ўтган йили ўтказилган оммавий спорт мусобақаларида 10 миллион ёшлар фаол иштирок этгани бу ташаббуснинг нақадар кенг оммалашганини кўрсатади.
Тадбирда Олий таълим, фан ва инновациялар вазири Қўнғиротбой Шарипов, шунингдек, аввалги мавсум ғолиб ва совриндорлари, ёшлар, олий таълим муассасалари талабалари, умумтаълим мактаб ўқувчилари, таниқли спортчилар ва маданият ходимлари, шунингдек, ҳамкор ташкилотлар вакиллари иштирок этдилар.
“Беш ташаббус олимпиадаси” – бу ёшларнинг спорт, санъат, инновациялар, ахборот технологиялари ва китобхонлик йўналишида ўз иқтидорини намоён этиш имконияти!
Янги мавсумга тайёрмисиз? Сизни қизиқтирган йўналишда иштирок этиб, ўз имкониятларингизни синаб кўринг!
#Таълим телеканали #Янгиликлар