Ҳар икки ҳафтада бир тил истеъмолдан чиқади
БМТнинг ҳисоботида келтирилишича, дунёда ўрганиш энг қийин бўлган тиллар — мандарин, араб, корейс ва япон тилларидир.
Ҳар икки ҳафтада инсоният битта тилни ва у билан бирга маданий ҳамда интеллектуал меросининг ноёб қисмини йўқотади. Бу ҳақда Бирлашган Миллатлар Ташкилоти ҳисоботида келтирилган.
Ҳар йили 10 тадан 20 тагача тиллар сўзлашувдан чиқади
Бугунги кунда дунёда 7 000 га яқин тил мавжуд. Ушбу тиллар географик, тарихий ва ижтимоий жиҳатларга қараб ҳар хил даражада тарқалган.
Дунё бўйича ҳар йили 10-20 тил бутунлай истеъмолдан чиқади. Бу, асосан, кичик этник гуруҳларнинг тилларига тегишли бўлиб, асосан қуйидаги сабабларга кўра содир бўлади:
Кичик тилларда сўзлашувчи жамоалар йирик шаҳарларга кўчиб, доминант тилларга ўтишади.
Айрим давлатларда фақат расмий тиллар мактаб ва давлат идораларида ишлатилади, бу эса кичик тилларнинг йўқолишига сабаб бўлади.
Миллий ёки минтақавий тиллар тақиқланган ёки қўллаб-қувватланмаган жойларда йўқолиб кетади.
Тилларни сақлаб қолиш бўйича ҳаракатлар
Кўплаб давлатлар ва ташкилотлар йўқолиш хавфи остидаги тилларни сақлаб қолиш учун қуйидаги ишларни амалга оширади:
Халқаро она тили куни
21 февраль санаси дунёда ҳар йили Халқаро она тили сифатида нишонланади. Халқаро она тили куни биринчи марта 1999 йилда ЮНЕСКО томонидан эълон қилинган ва кейинчалик БМТ Бош Ассамблеяси томонидан тасдиқланган. Бу кун инклюзияни рағбатлантириш ва барқарор ривожланиш мақсадларига эришишда тилларнинг ролини таъкидлайди. Кўп тилли таълим нафақат инклюзив жамиятларни яратишга ёрдам беради, балки озчилик ва маҳаллий тилларни сақлаб қолишга ёрдам беради.
Умуман олганда, дунё тиллари динамик ривожланиб боради, баъзилари кенг тарқалиб, бошқа тилларни сиқиб чиқаради, баъзилари эса йўқ бўлиб кетади. Шу боис ҳар бир тил – бу маданий мероснинг қисми бўлиб, уларни асраш ва ривожлантириш муҳим аҳамиятга эга.
#Янгиликлар